Медиа
Лола аввал ҳеч қаерда эълон қилмаган суратларини кўрсатди — фото
Унда ота-онасининг ёшлик даврларини кўриш мумкин

Ҳозирда Россияда яшаётган Лола Йўлдошева 22 март, сешанба куни аввал ҳеч қаерда эълон қилмаган суратларини намойиш қилди.
Хонанда кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. У жавоблар бериш давомида суратларини ҳам жойлаган. Мухлисларидан бири ундан оиласи, шунингдек, қонида Хиваликлар қони борлиги ҳақида сўраган. Лола отаси Хоразмда туғилганини ва ҳар доим бундан ғурурланганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, у болалик даврларига қайтиб қолишни хоҳлашини қайд этган. Кузатувчиларидан бири унга Хуррам султонга ўхшашини айтган, Лола эса онасига ўхшашини таъкидлаган.