Янгиликлар

Лола очиқ кийинишини танқид қилганларга жавоб қайтарди — фото

Хонанда ҳозирда оиласи билан Анталияда дам олмоқда

Лола очиқ кийинишини танқид қилганларга жавоб қайтарди — фото

Актриса, хонанда Лола Йўлдошева Instagram саҳифасида очиқ кийимини танқид қилганларга жавоб қайтарди.

У 23 аввгуст куни саҳифасида қизи Шаҳина ва ўғли Диёр билан тушган суратини жойлаган. Суратда хонанда ҳамда қизи чўмилиш кийимида бўлган. Шу сабабли актрисанинг кузатувчилари пост остида салбий изоҳлар ёзиб қолдирган. Улар Лола ўғлининг олдида бундай кийимда кўринишга уялиши кераклиги ҳақида ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Шундан сўнг Лола Йўлдошева Instagram «stories»ида ўша суратни қайта жойлаган ва унга изоҳ ёзиб қолдирган. Хонанда шу пайтгача ўзи истагандек яшагани ҳамда бундан кейин ҳам шундай бўлишини таъкидлаган. Актриса шахсий ҳаёти ҳақидаги одамларнинг гапи уни умуман қизиқтирмаслигини айтган. Лола учун яқин инсонларининг бахтидан бошқа ҳеч нима муҳим эмас.

«Сизларга тўғрисини айтаман, сизларнинг ўзимни тутишим, фарзандларимнинг қанақалиги ва ўзимни уларнинг олдида қандай юришим ҳақида нима деб ўйлашингиз мени умуман қизиқтирмайди. Қандай хоҳласам шундай яшаганман ва яшайман ҳам. Мен учун севимли инсонларимнинг бахтли бўлиши муҳим, қолган ҳеч нарса муҳим эмас», — деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озод Ҳуррамов шимини танқид қилганларга жавоб қайтарганди. Блогер хонандаликда ҳам ўзини синаб кўраётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу гал Озод Ҳуррамов «отаси» Алишер Узоқовнинг «Ошиқ юрак» таронасини ижро этган. Ушбу видеоклип 23 июл куни YouTube’га жойлаштирилган. У ҳозирчага 900 мингдан ортиқ кўрилган.

Хонанда ушбу клип учун янги образ яратган. У видеода тиззаси йиртилган шим кийган. Бу эса актёрнинг кўплаб кузатувчиларига ёқмаган ва улар бунга негатив фикр билдирган. Инстаблогер буларга эътибор бермаётганини таъкидлаган. Озод Ҳуррамов бу шунчаки образ эканини айтган.

«Тўғрисини айтсам, айнан мана шу клипимдаги шимимга жуда ҳам кўп негатив келди. Лекин эътибор бермадим. Чунки бу шунчаки образ. Бу ерда ортиқча ҳеч нима йўқ», — дейди у.

Шунингдек, Фарангиз Ҳолиқова ҳижобини ечганини танқид қилганларга жавоб қайтарган. У ҳижобга қайтиши учун дуо қилаётган инсонлар кўпчиликни ташкил қилишини таъкидлади. Бироқ актрисага негатив фикр билдираётганлар ҳам йўқ эмас. Фарангиз Ҳолиқова уларни деб кўплаб инсонлар бахтсиз бўлиб қолаётганини таъкидлади. Актриса шундай фикр билдираётганларга қойил қолаётганини айтди.

«Мен учун ‘Ҳали сафимизга қайтасиз’, деб дуо қиладиганлар жуда кўп экан. Сизларни жуда яхши кўраман. Қолганлар ўзингизни Худо деб ўйлаб қолибсиз, ҳукм чиқариб ташладингиз, ҳеч кимни қўймайсиз. Худди ўзингиз жавоб берадигандек гапирсангиз бўлди. Сизларнинг гап-сўзингиз деб қанча қиз, инсон бахтсизлигини биласизми? Маҳалланинг қизини ҳам, ўғлини ҳам, эрга теккан, ажрашган, ҳижоб ўраганини ҳам, ечганини ҳам ҳеч кимни қўйманг. Ҳижобсиз қизларга ҳайрон қолишда давом этяпман. ‘Иймонсиз ҳижобинг қани?’, деб ёзишингизга ҳам тил ожиз», — дейди у.

Актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида уни уятсиз деганларга жавоб қайтарди. Аввалроқ актриса массаж пайтидан видео эълон қилганди. Бошловчининг бир кузатувчиси ушбу видеога «уятсиз», дея муносабат билдирган. Феруза Норматова эса ҳаммаёғини ёпиб ҳам уятсиз видео олиш истеъдодлигини таъкидлади. Актриса эса ўша видеога изоҳ бериб, у белига массаж аппарати қўйилган пайти олинганини айтди.

«Бу гапни кўчада иштонсиз юрганларга айтарсиз. Сизларнинг фантазиянгизга мен жавоб бермайман. Бечора белимга қўйган массаж аппаратида ётиб, ҳаммаёғимни ёпиб видео олсам ҳам қўйманг. Яшасам майлими? Ҳаммаёқни ёпиб, уятсиз видео олиш ҳам истеъдод», — деб ёзади Феруза Норматова.