Янгиликлар

Фарангиз Ҳолиқова ҳижобини ечганини танқид қилганларга жавоб қайтарди — фото

Актриса ҳижобга қайтиши учун дуо қилаётганлар ҳам борлигини таъкидлади

Фарангиз Ҳолиқова ҳижобини ечганини танқид қилганларга жавоб қайтарди — фото

Актриса Фарангиз Ҳолиқова Instagram саҳифасида ҳижобини ечганини танқид қилганларга жавоб қайтарди.

У ҳижобга қайтиши учун дуо қилаётган инсонлар кўпчиликни ташкил қилишини таъкидлади. Бироқ актрисага негатив фикр билдираётганлар ҳам йўқ эмас. Фарангиз Ҳолиқова уларни деб кўплаб инсонлар бахтсиз бўлиб қолаётганини таъкидлади. Актриса шундай фикр билдираётганларга қойил қолаётганини айтди.

«Мен учун ‘Ҳали сафимизга қайтасиз’, деб дуо қиладиганлар жуда кўп экан. Сизларни жуда яхши кўраман. Қолганлар ўзингизни Худо деб ўйлаб қолибсиз, ҳукм чиқариб ташладингиз, ҳеч кимни қўймайсиз. Худди ўзингиз жавоб берадигандек гапирсангиз бўлди. Сизларнинг гап-сўзингиз деб қанча қиз, инсон бахтсизлигини биласизми? Маҳалланинг қизини ҳам, ўғлини ҳам, эрга теккан, ажрашган, ҳижоб ўраганини ҳам, ечганини ҳам ҳеч кимни қўйманг. Ҳижобсиз қизларга ҳайрон қолишда давом этяпман. ‘Иймонсиз ҳижобинг қани?’, деб ёзишингизга ҳам тил ожиз», — дейди у.

Аввалроқ Фарангиз Холиқова ҳижобини ечганини маълум қилганди. У рўмол ўраган қизлар ҳеч нарса демагани, аксинча, ҳижобсиз қизлар бир оғиз ёмон гап ёзганини таъкидлади. Актриса инсон ҳаётида нималар содир бўлишини билмаслигини айтди. Фарангиз Холиқова Аллоҳ ризолиги учун қайта ҳижоб ўрашни ният қилган бироқ актриса рўмолини ечишининг сабабини айтмаган.

«Ҳижобдаги қизлар бир оғиз ёмон гап ёзишмади. Чунки уларни масъулият қўрқитади. Эртага нима бўлишини ўз ҳаётида ўйлашади. Ҳамма гапни ҳижобсизлар ёзди. Лекин эртага сизнинг ҳаётингизда ҳам нималар рўй бериши Аллоҳга аён. ‘Рўмол жуда ҳам ярашарди. Нега ечдингиз?’, деб ёзадиганлар учун: ‘Рўмол ҳар бир қизга эпласа ярашади, аммо бу учун ўраш тўғримас’. Сизларга жавобим йўқ. Аллоҳ билгувчи, кўргувчи ва марҳаматли. Банда гапиради, юзига солади, муҳокама қилади. Чунки Аллоҳ ягона кечирувчи. Унга тенг бўлолмаймиз. Аллоҳнинг буйруғига ҳижобда пайтим бу қадар жиддий қарамаганман. Ҳозир унинг кучини сезганимчалик. Ҳижобга ин ша Аллоҳ ўзи учун, ризоси учун қайтиш насиб қилсин. Бу дунёда нимага қўл урмоқчи бўлсангиз, Аллоҳ розилиги учун қилинг. Қарғаш ва муҳокама қилиш энг осони, тушуниш ва дуо қилишингизни кутмайман. Чунки бунга қодир эмассиз. Ҳамма ҳам эмас», — деб ёзади актриса.