Янгиликлар

Озод Ҳуррамов шимини танқид қилганларга жавоб қайтарди — видео

«Мен эътибор бермадим», — дейди у

Озод Ҳуррамов шимини танқид қилганларга жавоб қайтарди — видео

Интаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида шимини танқид қилганларга жавоб қайтарди.

Блогер хонандаликда ҳам ўзини синаб кўраётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу гал Озод Ҳуррамов «отаси» Алишер Узоқовнинг «Ошиқ юрак» таронасини ижро этган. Ушбу видеоклип 23 июл куни YouTube’га жойлаштирилган. У ҳозирчага 900 мингдан ортиқ кўрилган.

Хонанда ушбу клип учун янги образ яратган. У видеода тиззаси йиртилган шим кийган. Бу эса актёрнинг кўплаб кузатувчиларига ёқмаган ва улар бунга негатив фикр билдирган. Инстаблогер буларга эътибор бермаётганини таъкидлаган. Озод Ҳуррамов бу шунчаки образ эканини айтган.

«Тўғрисини айтсам, айнан мана шу клипимдаги шимимга жуда ҳам кўп негатив келди. Лекин эътибор бермадим. Чунки бу шунчаки образ. Бу ерда ортиқча ҳеч нима йўқ», — дейди у.