Янгиликлар

Лола илк бор нега янги қўшиқ куйламай қўйганини айтди

«Мен ижодсиз яшай олмайман», — дейди хонанда

Лола илк бор нега янги қўшиқ куйламай қўйганини айтди

Актриса, хонанда Лола Йўлдошева Instagram саҳифасида нима сабабдан янги қўшиқ куйламаётгани ва клип чиқармаётганини айтди.

Хонанда отасининг вафотидан сўнг унда ижодий инқироз юзага келганини айтди. Актриса қўшиқ ярата олмаётганини ҳам таъкидлади. Бироқ Лола қўшиқ куйламасдан ҳам яшай олмайди.

«Отам кетганидан кейин менда ижодий инқироз юзага келди. Мен қўшиқ ярата олмаяпман. Лекин ижодсиз ҳам яшай олмайман. Бу борада бирор нарса қилиш керак», — дейди у.

Аввалроқ Лола қачон қўшиқ куйлашни бошлашини айтганди. У ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида обуначилар билан савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ижодни қачон бошлаши ҳақида савол берган. Хонанда шу устида ишлаётганини ва келаси йил янги қўшиқ чиқаришини айтди. Шунингдек, Лола буни ўтказиб юбормасликни таъкидлаган.

Шунингдек, хонанда ҳаётидаги энг ёмон кун қайсилигини маълум қилганди. Лола ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари орасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ҳаётидаги энг ёмон кун қайси эканини сўраган. Хонанда эса бу 2020 йилнинг 30 март куни эканини таъкидлаган. Бу кунда эса унинг отаси Равшан Йўлдошев вафот этган.