«Ўлим жазоси тайинланди». Шимолий Кореяда 8 нафар талаба «Кальмар ўйини»нинг қурбони бўлди
Улардан бирининг ота-онаси жуда катта маблағ бериб фарзандини гаров эвазига қамоқдан олиб чиққан
Дунё бўйлаб муҳокамаларга сабаб бўлган, Корея ва «Netflix» ҳамкорлигида суратга олинган «Кальмар ўйини» сериали туфайли Шимолий Кореяда 8 нафар талабага кескин жазо қўлланилди.
Шимолий Кореяда сериал билан боғлиқ ёмон ҳолат содир бўлди. «Кальмар ўйини» сериалини ноқонуний равишда ўғирлаб сотган 1 нафар талабага ўлим жазоси белгинланди. Ундан сериал дискини сотиб олган талаба ва унинг 6 нафар дўсти сериални томоша қилиб турган пайт полиция назорати туфайли қамоққа олинган. Улардан бирининг ота-онаси жуда катта маблағ бериб фарзандини гаров эвазига қамоқдан олиб чиққан. Бироқ қолган 6 нафар талаба 5 йиллик оғир меҳнат қилинадиган қамоқхонага жўнатилган.
«Кальмар ўйини» сериали қисқа муддат ичида юқори рейтингни забт этгани боис кучли таъқиқ остида эди. Ушбу сериал танқидларга ҳам сабаб бўлган эди. Сабаби сериал инсон руҳиятига тўғридан-тўғри таъсир этади. Ҳозирда сериалнинг икккинчи мавсуми учун суратга олиш ишлари бошланган.
Аввалроқ, «Кальмар ўйини» сериали дунё бўйлаб инсонларнинг қанча вақтини «оғирлагани» ҳақида хабар берилган эди.




