«Кальмар ўйини» сериали дунё бўйлаб инсонларнинг қанча вақтини «ўғирлагани» маълум қилинди
Сериалнинг қанча вақт кўрилганини ҳисобловчи янги веб-сайт ишга туширилди
Кореялик киноижодкорлар ва «Netflix» ҳамкорлигида ишланган, қисқа вақт давомида бутун дунё бўйлаб ўз мухлисларини топа олган «Кальмар ўйини» сериали неча соат кўрилгани маълум бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра, «Кальмар ўйини» сериали «Netflix»да 1,6 миллиард соат, «Red Notice»да эса 148,7 миллион соат кўрилганли билан дунё бўйича энг кўп томоша қилинган сериалга айланди. Ҳозирда сериалнинг иккинчи мавсуми учун суратга олиш ишлари давом этмоқда.
«Netfix» компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги веб-сайт сериалнинг қанча вақт давомида кўрилганини ҳисоблайди. Ушбу сериалдан тушган даромад ҳам кутилганидан бир неча марта юқори бўлиб «Netflix’га энг юқори даромад келтирган сериаллар» 10 талигидан жой олди.
Аввалроқ, «Кальмар ўйини»нинг режиссёри сериалнинг иккинчи мавсуми қандай якун топишини маълум қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.




