Янгиликлар

Лўли калтаклаган Озод Ҳуррамов Ситора Фармоновадан ҳам калтак еди — видео

Бу кўрсатувлардан бирида содир бўлган

Лўли калтаклаган Озод Ҳуррамов Ситора Фармоновадан ҳам калтак еди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов актриса, хонанда Ситора Фармоновадан калтак еди.

Бу воқеа «Тошкентдан гапирамиз» кўрсатувининг суратга олиш жараёнида содир бўлган. Видеода Ситора Фармонова Озод Ҳуррамовни дарсга вақтида бориши кераклигини тайинлаб, урушаётганини кўриш мумкин. Актриса шу пайти қўлидаги планшет билан актёрни урган. Зуҳра Солиева эса инстaблогернинг тарафида бўлган ва уни яхши кўришини айтган.

Озод Ҳуррамов аввалроқ ҳам лўли қиздан калтак еганди. У қизни кўчада айланиб юрган пайти кўриб қолган. Қизча ундан пул сўраган, шундан сўнг блогер ҳам қизчадан пул сўраган. У эса Озод Ҳуррамовни урган.

Нилуфар Усмонова охирги марта қачон онаси Юлдуз Усмоновадан калтак еганини айтганди. Хонанданинг сўзларига кўра, бу воқеага 15 йилдан ошган. Лекин баданида камар изи қолган.

Гулчеҳра Саъдуллаева қачон ва нега эридан калтак егани ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, ўша пайти 17-18 ёш бўлган. Актриса қайнукалари ва овсини билан турли ўйинлар ўйнаган. Бир куни қор ёғганда, қайнукалари ва овсини билан чана учган. Ўша пайти Лутфулла Саъдуллаев келиб қолган ва актрисага бир шапалоқ тушурган. Гулчеҳра Саъдуллаева шу биринчи ва охирги марта еган калтаги бўлганини таъкидлади.