Янгиликлар

Камола Артикова эри Зоҳидга қилган сюрпризини кўрсатди — видео

Зоҳид Рисқиев 20 март куни туғилган кунини нишонлаган

Камола Артикова эри Зоҳидга қилган сюрпризини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Камола Артикова турмуш ўртоғи Зоҳидга қилган сюрпризини кўрсатди.

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид Рисқиев 20 март куни ўз туғилган кунини нишонлаган. Шу куни тунда унинг барча яқинлари туғилган куни билан табриклаган. Камола Артикова умр йўлдошига махсус тайёрланган торт ва совғасини топширган. Зоҳид бундан жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган. Кейин эса улар биргаликда рақсга тушган.

Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид билан яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган.

Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди.

Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади. 

Шу сабабли, уларнинг ярашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Камола ўз саҳифасида бу архив сурат эканини айтиб, ваҳима қилмасликни сўраган.

«Shoubiz.uz» нашрининг Instagram саҳифасига Камола Артикованинг мазкур муносабати берилгач, Зоҳид хабар остига изоҳ қолдирган. У хотинидан алдамасликни сўраган.

Кейинчалик Камола Артикова эри билан ҳеч қачон юз кўрмас бўлиб кетмаганини таъкидлаганди.

Шунингдек, 25 январь куни Зоҳир ва Камола Артикова Туркия саёҳатига жўнаб кетганди. Улар самолётга кеч қолишига оз қолган.