Янгиликлар

Камола Артикова қайнанаси билан жанжаллашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

У Зоҳид билан ярашиб олганини маълум қилганди

Камола Артикова қайнанаси билан жанжаллашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид Рисқиевнинг рафиқаси Камола Артикова қайнанаси билан жанжаллашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Камола Артикова саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда унга кузатувчиларидан бири қайнанаси билан алоқаси яхшимаслиги сабаб алоҳида яшаши ҳақидаги гапларга аниқлик киритишни сўраган. Хонанда бу ёлғон эканини, қайнанасини ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўришини, ҳамиша у билан бирга эканини таъкидлаган.

«Ҳаммамиз бирга яшаймиз. Ким-ким билан чиқиша олмасам ҳам ойижон билн зўр чиқишаман. Биз қаерда яшасак улар ҳам биз билан . Уларни ёлғиз ташлаб қўймимиз», — дейди Камола Артикова.

Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид билан яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган.

Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди.

Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади. 

Шу сабабли, уларнинг ярашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Камола ўз саҳифасида бу архив сурат эканини айтиб, ваҳима қилмасликни сўраган.

«Shoubiz.uz» нашрининг Instagram саҳифасига Камола Артикованинг мазкур муносабати берилгач, Зоҳид хабар остига изоҳ қолдирган. У хотинидан алдамасликни сўраган.

Кейинчалик Камола Артикова эри билан ҳеч қачон юз кўрмас бўлиб кетмаганини таъкидлаганди.

Шунингдек, 25 январь куни Зоҳир ва Камола Артикова Туркия саёҳатига жўнаб кетганди. Улар самолётга кеч қолишига оз қолган.