«Кальмар ўйини» режиссёри сериал қандай якун топишини маълум қилди
Сериалнинг кейинги мавсумида финалга чиқувчилар сони ортади
«Кальмар ўйини» сериалининг режиссёри Донг Хёк сериалнинг кейинги мавсумида нималар ўзгариши ва қандай якун топиши ҳақида гапирди.
«Netflix» ва Корея кино ижодкорлари томонидан яратилган, қисқа муддат давомида жаҳонда жуда катта машҳурликка эришган «Кальмар ўйини» сериали жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Сериал воқеалари ва ундаги қаҳрамонлар инсонни бир оз ўйга толдиради. Охирги саҳнада сериал бош қаҳрамони 456-рақамли ўйинчи Сонг Ки Хун қизини кўриш учун самолётга чиқиб кетаёганда бу ўйин бошқа инсонларнинг ҳам ҳаётига зомин бўлаётганини кўриб қолади ва у яна ўйинга қайтишга, аниқроғи қасос олишга қарор қилади. Сериалнинг биринчи финали мана шу ерда якун топади.
«Иккинчи финал бутунлай бошқача, яъни бу сафар инсонларга ёқадиган ижобий талқинда якун топади», — дейди сериал режиссёри Донг Хёк.
Сериал жамоаси иккинчи якунда ундаги бош қаҳрамон Сонг Ки Хуннинг барча муаммоларини ҳал этишга, бир сўз билан айтганда яхши ечимга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Кальмар ўйини» сериалининг иккинчи мавсуми учун суратга олиш ишлари давом этмоқда.




