Янгиликлар

Юлдуз Ражабова Ўзбекистонга қайтиб, имижини ўзгартирди — видео

У Дубайга саёҳатга кетган эди

Юлдуз Ражабова Ўзбекистонга қайтиб, имижини ўзгартирди — видео

Актриса Юлдуз Ражабова Ўзбекистонга қайтиб, ўз имижини ўзгартирди.

Юлдуз Ражабова Дубайга дам олиш учун кетган эди. У 3 кун аввал Ўзбекистонга қайтгани маълум бўлди. Актриса саҳифасига гўзаллик салонидан видео жойлаган. Унда сочини кестиргани ва рангини ўзгартирганини кўриш мумкин. Шунингдек, у янги фильмда суратга тушаётгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Ражабова туркиялик севгилиси билан Дубайда асал ойини ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Бунга эса уларнинг биргаликда тушган сурати сабаб бўлган. Мазкур сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Актриса саҳифасида мазкур миш-мишларга аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Улар шунчаки кечки овқат еяётган бўлган.

«Кечки овқат қилиб ўтирган жойимизда ҳаммангиз домла каби ахлоқ дарсларини бериб бошлаяпсизми. Ёлғон хабар қилиб, одамларга мавзу топиб беришдан чарчамадинглар. Нимага хабаринглар ёлғондан иборат. Шуми сизларнинг ҳақиқий касбингиз. Одамларнинг оғзидан чиқаётган гапи тарбиясидан далолатлигини билмайди, шекилли», дейди Юлдуз Ражабова.

Aввалроқ Юлдуз Ражабованинг янги сурати мухлислари томонидан танқид қилинган эди.

Актриса ҳозирда Дубайда дам олмоқда. Маълум бўлишича, у «Мендирман Жалолиддин» фильмидаги партнёри бўлган севгилиси, туркиялик актёр  Эмре Кивилжим билан биргаликда дам олмоқда. Уларнинг биргаликда тушган сурати сабабли бирга эканлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Юлдуз Ражабова саҳифасига Дубайда тушган янги суратларни жойлаган. Унда актриса калта кўйлакда соҳил бўйида турганини кўриш мумкин. Сурат остидаги изоҳларда эса унинг мазкур калта кўйлаги танқид қилинган. Айрим кузатувчилар унга калта кўйлак эмас, миллий либослар ярашишини таъкидлаган. Сурат остига унинг севгилиси ҳам изоҳ ёзиб қолдирган.