Янгиликлар

«Ёлғон ишлатганмиз». Дилноза Кубаева «Телба» фильмидаги ўзига ёқмайдиган саҳна ҳақида

У фильмда ёлғон ишлатилганини айтди

«Ёлғон ишлатганмиз». Дилноза Кубаева «Телба» фильмидаги ўзига ёқмайдиган саҳна ҳақида

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева ўзининг расмий Instagram саҳифасидаги жонли эфир вақтида «Телба» фильмидаги ўзига ёқмайдиган саҳна ҳақида гапириб берди.

У «Телба» фильмининг охирги саҳнасида ёлғон ишлатилганини маълум қилди. Дилноза Кубаевага ушбу саҳна ёқмайди. Актриса бу роли билан ёшларни нотўғри йўлга бошлаб қўйганини айтди.

«’Телба’нинг охирги саҳнасини суратга олишда кичкинагина ёлғон ишлатганмиз. Лекин бу билинмаган, ўйлаганимиздек чиққан. Фильмнинг ушбу саҳнаси ҳақида гапиришни истамайман. Чунки бу ҳақда жуда кўп танқидий фикрларни эшитганман. Яъни бу фильм орқали ёшларни нотўғри йўлга бошлаб қўйганмиз, деган фикрдаман ўзим ҳам. Шунинг учун бу ҳақда гапиргим келмайди», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилноза Кубаева «Телба» фильмидаги Улуғбек Қодиров билан боғлиқ қизиқарли ҳолат ҳақида гапириб берганди.

Шунингдек, у «Ассалом, Ўзбекистон» кўрсатувига кастингдан ўтолмаганини айтганди.