Янгиликлар

Иззат Шукуров рафиқаси билан «асал ойи»ни нишонламоқда — фото

«Севги дунёсига саёҳат», — деб ёзади у

Иззат Шукуров рафиқаси билан «асал ойи»ни нишонламоқда — фото

Хонанда Иззат Шукуров рафиқаси билан Мисрга «асал ойи»ни нишонлаш учун кетган.

Унинг хотини Робия турмуш ўртоғи билан тушган суратларини жойлаш учун Instagram’да шахсий саҳифа очган. Унга Иззат Шукуров билан тушган бир қанча расмларни жойлаган. Суратлардан ёш жуфтликни Мисрда «асал ойи»ни ўтказаётганини кўриш мумкин.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙸𝚁 (@withlove_ir)

Робия суратларнинг бирида «Севги дунёсига саёҳат», дея изоҳ ёзиб қолдирган. Расмда уларни Мисрдаги чўлдалигини кўриш мумкин. Шунингдек, хонанданинг рафиқаси булардан ташқари яна бир қанча суратларни эълон қилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙸𝚁 (@withlove_ir)

Хонанданинг висол оқшомидан илк лавҳалар 27 июнь куни эълон қилинганди. Тўйдан лавҳаларни Иззат Шукуровнинг опаси Сурайё эълон қилган. Унда дастлаб тўй олди уйда карнай-сурнайларнинг чалинишини кўриш мумкин. Шу билан бирга, Сурайё жойлаган видеода фотосессия жараёни ҳам акс этган. Иззат Шукуров куёв жўралари билан келинникига кетишдан олдин оила катталаридан дуо олган. У келинга бериладиган гулдастани ҳам кўрсатган.

Кейинроқ Иззат Шукуровнинг никоҳ тўйи қандай ўтгани аск этган видеолар эълон қилинди. Унда тўйнинг дабдабали ўтганини кўриш мумкин. Дастлаб келин тўйхонага Ирода Дилроз билан биргаликда кириб келади. Кейин Иззат Шукуров уни нашид айтиб кутиб олади. Улар бирга ота-оналари билан кўришиб жойига бориб ўтиради. Тўйда кўплаб санъаткорлар мезбон бўлган ва бир қанча ижодкорлар хизматга келган.

Рихситилла Аббдуллаев ва Зара Ширинова бошловчилик қилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Афзал Рафиқов эса тўйни очиб берган. Юлдуз Усмонова, Рашид Ҳалиқов, Тоҳир Содиқов, Мавлуда Асалхўжаевалар қўшиқ куйлаган. Фаррух Зокиров эса иккала оилани онлайн табриклаган. Шунингдек, никоҳ оқшомида Иззат Шукуровнинг туғруқхонадан чиқиши акс этган видео ҳам эълон қилинган. Унда марҳум сўз устаси Обид Асомов ҳам иштирок этган. Марҳум ижодкор Иззат Шукуровнинг исми бежизга шундай қўйилмагани, у келажакда исмига мос йигит бўлишини таъкидлаган.

Иззат Шукуров тўйи куни экранда қўйилган видеони эълон қилганди. Унда Обид Асомовнинг архив видеолари қўйилган. Марҳум сўз устаси Иззат Шукуровни туғруқхонадан олиб чиқиш жараёнида иштирок этган. Хонанда ушбу видео ҳаётидаги муҳим кунда ҳаммани соғинч билан йиғлатганини таъкидлаган. У ролик учун отаси, Рустам Сагдиев ҳамда Ойбек Холмедовга раҳмат айтган.

«Ҳаётимдаги энг муҳим кунда барчанинг кўзига соғинч кўзёшларини келтира олган видео бўлди. Устозларимизнинг охирати обод бўлсин. Ушбу роликни Тоживой Шукуров таклиф этиб, Рустам Сагдиев томонидан тайёрланди. Овозни Ойбек Холмедов берди», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Иззат Шукуров саҳифасига видео кетма-кетликнинг тўлиғини жойламаган. Хонанда унинг тўлиқ шаклини YouTube’га қўйган. Видео 29 июнь куни эълон қилинган. У шу вақтгача 136 мингдан ортиқ кўрилган.