Медиа

Туғилиши ҳақидаги видео, келин-куёв рақси: Иззат Шукуровнинг тўйи қандай ўтди? — видео

Аввалроқ унинг тўйидан илк видеолар эълон қилинганди

Туғилиши ҳақидаги видео, келин-куёв рақси: Иззат Шукуровнинг тўйи қандай ўтди? — видео

Хонанда Иззат Шукуровнинг никоҳ тўйи қандай ўтгани аск этган видеолар эълон қилинди.

Унда тўйнинг дабдабали ўтганини кўриш мумкин. Дастлаб келин тўйхонага Ирода Дилроз билан биргаликда кириб келади. Кейин Иззат Шукуров уни нашид айтиб кутиб олади. Улар бирга ота-оналари билан кўришиб жойига бориб ўтиради. Тўйда кўплаб санъаткорлар мезбон бўлган ва бир қанча ижодкорлар хизматга келган.

Рихситилла Аббдуллаев ва Зара Ширинова бошловчилик қилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Афзал Рафиқов эса тўйни очиб берган. Юлдуз Усмонова, Рашид Ҳалиқов, Тоҳир Содиқов, Мавлуда Асалхўжаевалар қўшиқ куйлаган. Фаррух Зокиров эса иккала оилани онлайн табриклаган. Шунингдек, никоҳ оқшомида Иззат Шукуровнинг туғруқхонадан чиқиши акс этган видео ҳам эълон қилинган. Унда марҳум сўз устаси Обид Асомов ҳам иштирок этган. Марҳум ижодкор Иззат Шукуровнинг исми бежизга шундай қўйилмагани, у келажакда исмига мос йигит бўлишини таъкидлаган.

Иззат Шукуров илк бор 17 апрель куни Instagram саҳифасида турмуш ўртоғининг қўлини сўраганини маълум қилганди. Хонанда ушбу лаҳзалардан суратларни эълон қилиб, қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Биз охири бўлмаган ҳикояни бошлашга тайёрмиз», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Шундан сўнг хонанда никоҳдан ўтганини маълум қилганди. У ўз саҳифасида ушбу жараён акс этган видеони эълон қилган. Видео аввалида гуллар билан безатилган жойда Иззат Шукуровни кўриш мумкин. Аёли унинг орқасида келганда эса, хонанда ўгирилади ва унинг қўлидан тутади.

Шунингдек, у никоҳ тузилган тўғрисидаги гувоҳномани ҳам кўрсатган. Иззат Шукуров жойлаган видео остида турмуш ўртоғини ҳам белгилаб қўйган. Бироқ хонанда бу гал ҳам аёлининг юзини кўрсатмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Кейинроқ Иззат Шукуровнинг турмуш ўртоғи биринчи марта кўриниш берганди. Шу пайтга қадар Иззат Шукуров аёли ҳақида бирорта ҳам маълумот айтмаган. Ҳозиргача унинг исми ҳам маълум эмас. Улар иштирокидаги видеоларда хонанда аёлининг юзи кўринмаган. Бироқ никоҳдан ўтаётгандаги видеолавҳада илк бор унинг юзи кўринган.

Хонанданинг висол оқшомидан илк лавҳалар 27 июнь куни эълон қилинганди. Тўйдан лавҳаларни Иззат Шукуровнинг опаси Сурайё эълон қилган. Унда дастлаб тўй олди уйда карнай-сурнайларнинг чалинишини кўриш мумкин. Шу билан бирга, Сурайё жойлаган видеода фотосессия жараёни ҳам акс этган. Иззат Шукуров куёв жўралари билан келинникига кетишдан олдин оила катталаридан дуо олган. У келинга бериладиган гулдастани ҳам кўрсатган.