Янгиликлар

Инстаблогер Хонзода эри билан ярашганини маълум қилди — видео

Актриса эри билан тушган видеони эълон қилган

Инстаблогер Хонзода эри билан ярашганини маълум қилди — видео

Инстаблогер, актриса Ханна тахаллуси билан ижод қилувчи Хонзода Қамбарова Instagram саҳифасида эри билан ярашганини маълум қилди.

Вайнер эри ва қизи билан тушган видеосини эълон қилган. Видеода уларнинг оилавий дам олиш учун кетганини кўриш мумкин. Актриса эри билан ярашганига 2 ой бўлганини айтган. Бу вақт ичида кўпчилик тилига эрк бериб юборган.

«Биз ярашганимизга 2 ойдан ошди. Кўпчилик тилига эрк бериб юборди», — деб ёзади вайнер.

Хонзода эри билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, вайнер эри билан ажрашмаган. Улар бир-биридан қаттиқ аразлашгани сабаб бирга яшамайди. Хонзода кўпинча оилалар бузилишига икки ёшнинг ҳаётига бошқаларнинг аралашуви сабаб бўлишини айтди. Блогер ҳали эри билан ярашиш борасида бир қарорга келмаган.

«Айримлар ўйлаганидек, ҳозирча турмуш ўртоғим билан ажрашганим йўқ. Биз қаттиқ аразлашдик шу боис бирга яшамаяпмиз. Кўп ҳолларда ўзбек оилаларининг ажралишига атрофдагиларнинг гап-сўзи сабаб бўлади. Бизда қайнона-қайнотадан ташқари, опа-сингил, ака-укалар ҳам икки ёшнинг ҳаётига аралашаверади. Улар сабаб гулдек оилалар ажралиб кетяпти. Бу жуда ачинарли ҳол. Турмуш ўртоғим билан ярашаманми-йўқми, буни вақт кўрсатади. Олдиндан ҳеч нарса деёлмайман. Ҳаракатни кўрсам шунга қараб муносабат билдираман», — дейди Хонзода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода эри билан ажрашмаганини айтганди. Блогер ўзининг саҳифасида улар бирга тушган видеони жойлаган ва миш-мишларга аниқлик киритган. Шунингдек, эри билан тушган расм ва видеоларни нега олиб ташлаганига изоҳ берган.

Лекин унинг эри эса ўз саҳифасида ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилганини, лекин фойдаси бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳозирда бошқа қиз билан учрашаётганини, яна уйланишини қайд этган.

Шундан сўнг Хонзода иккинчи марта турмушга чиқаётгани ҳақида гапирганди. Хонзоданинг сўзларига кўра, унга совчи келган. Эркак унга ёққан. Шу сабабли ҳам санъатни йиғиштираётганини, кўпчиликни блок қилаётганини таъкидлаган. Шунингдек, бу пиар эмаслигини, ҳақиқатдан ҳам янги оила қураётганини айтган.

«Шу десангиз менга совчи келди. Санъатдаги дўстларим, ҳаммасини йиғиштирдим. Менга телефон қилманг, айниқса, болалар, рухсат йўқ. Иш бўйича фақат админга қилинг. Кимни блок қилаётган бўлсам, тўғри тушунинг. Яхши эркакка ўхшаяпти. Жуда рашкчи инсон. Шунга ҳеч қандай съёмка олмаяпман. Кунига нечта съёмка бекор бўлди. Менга оила биринчи ўринда», — дейди инстаблогер.