Янгиликлар

Инстаблогер Дилими автоҳалокатга учраб вафот этгани айтилмоқда — видео

Блогер бу ёлғон эканини маълум қилди

Инстаблогер Дилими автоҳалокатга учраб вафот этгани айтилмоқда — видео

Ижтимоий тармоқларда инстаблогер Дилими 13 март куни автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дилшод Назаров ўз Instagram саҳифасида кўриниш бериб, бу ёлғон хабарлигини, унга ҳеч нима қилмаганини маълум қилди. Шунингдек, бундан ҳафа бўлганини таъкидлади.

«Бугун озгина кайфиятимни туширишда ва озгина асабимизни бузишди. Лекин бунга аҳамият бермимиз. Тармоқларда мен ҳақимда турли миш-мишлар тарқатишяпти. 13 март куни автоҳалокатга учраб вафот этди, деган хабарлар тарқалди. Бунақа йолғон хабарларга ҳеч қачон ишонманглар. Мен доим сиз билан алоқадаман», — дейди блогер.