Янгиликлар

«Қийналиб кетдим». Ёрқинхўжа Умаров бўлажак хотинига экран орқали мурожаат қилди — видео

Хонанда бўлажак хотинига бақирмаслигини айтди

«Қийналиб кетдим». Ёрқинхўжа Умаров бўлажак хотинига экран орқали мурожаат қилди — видео

«The Cover up» кўрсатуви орқали танилган хонанда Ёрқинхўжа Умаров «Omon-omon» кўрсатувида бўлажак турмуш ўртоғига мурожаат йўллади.

Хонанда бўлажак хотинига бақирмаслиги ва уни урушмаслигини айтди. Шунингдек, Ёрқинхўжа Умаров қийналиб кетганини таъкидлаб, бўлажак турмуш ўртоғи уни тезроқ топишини сўради.

«Бўлажак хотинимга бақирмайман Худо хоҳласа. Қўрқиб кетмасин. Бўлажак хотиним агар мени кўраётган бўлсанг, мен сизни урушмайман. Мени тезроқ топинг. Қийналиб кетдим», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Раметов бўлажак турмуш ўртоғини кўрсатганди. Улар никоҳдан ўтиш учун «Hilton» меҳмонхонасига борганди.