Янгиликлар

​​«Хиёнат эркак ғурурини букаркан». Рухшонанинг эри фарзандларига ёзган хатини эълон қилди

У Рухшона яхши она эканини таъкидлаган

​​«Хиёнат эркак ғурурини букаркан». Рухшонанинг эри фарзандларига ёзган хатини эълон қилди

 

Хонанда Рухшонанинг эри, Санжар Маткаримов фарзандларига атаб хат ёзди.

Мактуб «Бола тилидан» кўрсатувининг расмий каналида эълон қилинган. Унга кўра, Санжар фарзандларидан узр сўраган. Шунингдек, Рухшона аслида яхши она эканини таъкидлаган.  Ажримда ҳар иккиси ҳам айбдор эканини қайд этган. 

«Азиз фарзандларим, Худо берганларим Хабиба ва Шукурбек мен отангиз Санжар Маткаримов, гулдек оиламизни барбод бўлишига сабаб бўлган гунохкор ўша отангизман. Сизларни бахтингиз учун хар қандай хаёт зарбаларига бардош бера оламан деб ўйлабман, афсус сотқинлик ва хиёнатдек иллат мана ман деган эркакни шуурини сўндириб, ғурурини букиб қўяр экан! Шундаям хаммасини кечириб бир оила бўлиб яшашга рози эдим. Афсус ким учундир оила қўрғони саналган маскан, бошқа ким учундир темир қафасга айланиб қолган экан. 

Лекин мен онангизни ёмон демайман. У жуда яхши она, афсус оиламизни бузилишида биз иккаламиз сизларни олдингизда баравар айбдормиз. Бироқ мен бошқа, онангиз бошқа оила қурганимизда хам, сизларни яхши кўришдан тўхтамаймиз. Қачонлардир шу хатимни ўқиганингизда мендан ўпкаламанг! Аксинча дуо қилинг! Бизни яратган буюк зодни танинг, эсланг! Уни режалари чуқур. Бизларга шу тақдирни раво кўрибдими, демак атаб қўйган совғалари бисёр. Ота ва Она фарзанднинг икки қаноти, қанот қоқиб учиш учун эса хар иккала қанот зарур. Шунинг учун асло мени хам онангизни хам ёмон кўрманг! Чунки сизларни биз иккимизчалик хеч ким яхши кўролмайди ва сизлар учун жонини тикишга тайёр инсонлар фақатгина ота-онангиз бўлади. 

Катта бўлиб албатта хамма хақиқатларни билиб оласиз. Мен буни ғамини еб қўйдим. Балки ўшанда мени тушуниб, кечиришга харакат қиларсиз! Аллох сизларни панохида асрасин, илохим солих фарзандлар бўлиб улғайинг! Мен ва бувижонингиз мана ярим йилдирки сизларни кўриш, бағримизга босиш учун курашяпмиз ва албатта курашишда давом этамиз, зеро хақиқат юзага чиқиши керак! Биламан, айни дамда сизлар юз бераётган воқеалардан саросимадасизлар. Бу ходисалар ёш бола тугул катталарни хам ақлдан оздиряпти. Устига устак оилавий можороларимиз кенг ёйилиб, омма хукмига қолди. Майли буниям бир хикмати бордир. Мана кўрасиз хали хаммаси ортда қолади. Хабиба жоним қизим, охирли саволинг халигача ич-этимни емиради. Нима учун сен чизган суратдагидек яшай олмаслигимизни сабабларини вақти келиб албатта айтиб бераман. Иккалангизни баравар соғиниб қолувчи Адажон», дейилади мактубда.