Янгиликлар

Гўзаллик танлови иштирокчиси Луиза Расуловага таҳдид қилди — видео

Актриса ушбу лойиҳада бошловчилик қилади

Гўзаллик танлови иштирокчиси Луиза Расуловага таҳдид қилди — видео

«Zo’r tv» телеканалидаги «Ўзбекистон гўзали» лойиҳасидаги иштирокчи актриса Луиза Расуловага таҳдид қилди.

Актрисага таҳдид қилган қизнинг вазни танлов талабларига тўғри келмаган. Бироқ унинг бўйи талабга жавоб берган. Ўша қиз ҳайъат аъзоларига бўйи мос келгани учун лойиҳада иштирок этишни хоҳлашини айтган. Луиза Расулова унга вазиятни тушунтирмоқчи бўлганида, ўша қиз унга таҳдид қилган. У актрисага кўчада юришини ўйлашини таъкидлаган.

Аввалроқ Луиза Расулова «Miss Uzbekistan» танловига ҳакамлик қилиши маълум бўлганди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. Актрисанинг сўзларига кўра, 3 февраль куни танловнинг биринчи куни бўлиб ўтган. Биринчи кунда 200 нафарга яқин қизлар қатнашган. Лекин улар кутган натижа кўрсатилмаган. Шу сабабли яна танлов давом этади.

«Ўзбекистон гўзали танловидамиз. Биринчи куни 200 га яқин қиз иштирок этди. Лекин биз кутган натижа бўлмагани учун яна бир катта кастинг ўтказиш ниятимиз бор. Кейинги катта кастингни ўзим эълон қиламан», — дейди Луиза Расулова.

Шунингдек, актрисага туғилган кунида улкан гул совға қилинганди. Актриса 24 апрель куни 27 ёшини қарши олди. Шунда унга улкан гул совға қилинган. Луиза Расулова ушбу расм остига эса қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Бугун мен 27 ёшимни қарши олдим. Кўп сўзлар ёзиш ниятим йўқ. Инсон катта бўлган сари ички кечинмаларини сўзлар орқали камроқ ифода қилишни бошлар экан. Шунчаки бу хаётимда эришганларим ва хали эришиб улгурмаганларимга шукур демоқчиман», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)