Янгиликлар

«Гул каттами ёки у?» Луиза Расуловага улкан гул совға қилинди — фото

Актриса 27 ёшни қарши олган

«Гул каттами ёки у?» Луиза Расуловага улкан гул совға қилинди — фото

Бошловчи, актриса Луиза Расуловага туғилган куни муносабати билан улкан гул совға қилинди.

Актриса 24 апрель куни 27 ёшини қарши олди. Шунда унга улкан гул совға қилинган. Луиза Расулова ушбу расм остига эса қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Бугун мен 27 ёшимни қарши олдим. Кўп сўзлар ёзиш ниятим йўқ. Инсон катта бўлган сари ички кечинмаларини сўзлар орқали камроқ ифода қилишни бошлар экан. Шунчаки бу хаётимда эришганларим ва хали эришиб улгурмаганларимга шукур демоқчиман», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)

Аввалроқ Муниса Ризаева туғилган кунига қанча гул келганини кўрсатганди. Хонанда гулларнинг кўплигидан жуда хурсанд эканини билдирган. Шунингдек, мухлисларига, дўстларига, оила аъзоларига миннатдорлик билдирган. Бундан ташқари унга келган гулларнинг бирида «iPhone 13» телефони ҳам совға сифатида бўлган. Лекин уни кимдир олиб қўйганини, ким эканини билмаслигини айтган.

Халимахоним ҳам туғилган кунида қандай гуллар олганини кўрсатганди. Халима Ибрагимова 27 октябрь куни 42 ёшни қаршилади. У яқинлари табриклаган жараён акс этган видеони ўз Инстаграм саҳифасиҳга жойлаганди. Бугун эса қанча гул совға қилингани акст этган видеони жойлади. У барча дўстларига, қариндошларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

«Меҳрибонларим, ҳаммангизга раҳмат. уйим тўла гул. Гулнинг ҳидини сизга таърифлаб бера олмайман. Ҳамма ҳаммангизга катта раҳмат. Бугун мен катта доира қилиб олиб, ичида ётаман. Мен гулман,чамандамн деб ётаман. Ҳаммага ташаккур», — дейди Халима Ибрагимова.

Малика Равшанова туғилган кунига келган гулларни кўрсатганди. У барчага эътибор, меҳр-муҳаббат учун раҳмат айтди. Шунингдек, у энг яхшиларини раво кўрганларга ҳам раҳмат айтди.

«Эътибор, меҳр-муҳаббат, ҳаммаси учун раҳмат. Энг яхшиси, энг гўзалини менга илинганингиз учун раҳмат», — дейди у.

Шунингдек, у Instagram саҳифасида туғилган кунидан видео лавҳалар жойлади. Хонанда пост остига қуйидагича изоҳ қолдирди.

«Мени энг гўзал кунимда ёнимда бўлган барча яқинларимдан миннаддорман. Чиройли лаҳзаларни бўлишишда давом этаман».

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Малика Равшанова🧿 (@malika_ravshanova)