Янгиликлар

Фото: Тиктокер Паризода эри билан ажрашдими?

Инстаблогер шу каби миш-мишларга аниқлик киритди

Фото: Тиктокер Паризода эри билан ажрашдими?

Тиктокер, актриса Паризода Усмонова Instagram саҳифасида эри билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Актрисага кузатувчиларидан бири унинг ажрашгани ҳақида эшитганини айтган ва бундай гапларнинг тўғрилиги ҳақида сўраган. Инстаблогер эса ажрашганини рад этиб, одамларнинг оғзига элак тутиб бўлмаслигини таъкидлаган. Паризоданинг сўзларига кўра, эрини жуда қаттиқ яхши кўради. Тиктокер қайта дунёга келганда ҳам шу инсон билан оила қуришни хоҳлашини айтди.

«Йўқ, ундай эмас. Ажрашганим йўқ. Одамларнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Турмуш ўртоғимни жуда қаттиқ яхши кўраман. Умримнинг охиригача шу инсон билан бирга бўлишни хоҳлайман. Аллоҳ ҳаммамизни тақдиримизга ёзилган биринчи турмуш ўртоғимиз билан бирга қилсин. Агар қайтадан дунёга келганимда яна шу инсоннинг жуфти ҳалоли бўлишни хоҳлардим», — дейди у.

Паризоданинг эри 10 май куни илк бор кўриниш берганди. Уларнинг фотосессия жараёнидан видеолавҳа эълон қилинган. Унда тиктокернинг турмуш ўртоғининг юзи кўрсатилган. Видеода уни кўзойнак таққан ҳолда кўриш мумкин. Паризода тўй кўйлагига мовий аксесуарлардан фойдаланган. Унинг бошига таққан гулчамбари ва қўлидаги гулдастаси мовий рангда.

Кейинроқ тиктокер тўйи 12 май куни бўлишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, тўйи иккига бўлинган. Шунингдек, блогер кўплаб кузатувчилари ундан тўйининг видеоларини сўраган.

«Тўйимнинг видеоларини сўраётганлар, тўйим эртага бўлади. Тўй иккига бўлинган эди. Кутинг», — дейди блогер.

Инстаблогер ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киртиганди. Паризода аввал чарчагани сабаб кўчага чиқишни ҳам ёқтирмаётганини айтиб, ўз саҳифасида кўриниш берган. У машинада юрса, кўнгли айниётганини таъкидлаган. Шу сабабли унинг кузатувчилари блогерни ҳомиладор деб ўйлаган.

«Чарчадим кўчада айланиш ҳам ёқмаяпти. Уйда ўтириб ўрганиб қолибман. Машинада юрсам, кўнглим айнияпти», — деб ёзади Паризода Усмонова.

Ўша видео сабаб кўпчилик тиктокернинг «direct»ини хабарга тўлдириб юборган. Актриса ҳозирча ҳомиладор эмаслигини айтган. У янгилик бўлса, хабар беришини ҳам таъкидлаган. Паризоданиннг сўзларига кўра, унинг ўзи ҳали бола.

«Кўнглим айнияпти десам, ҳамма ‘ҳомиладормисиз? янгилик борми?’, деб бомба қилиб юборибди. Унчалик тез ҳомиладор бўлмаса керак ёки бўладими? Менимча ундай эмас. Янгилик бўлиб қолса, ўзим айтаман. Подадан олдин чанг чиқариб, тўполон қилиб ташламанг. Турмуш ўртоғим ҳам хабарларни ўқиб, текширтириб кўр деяпти. Ундай гапларни ёзманг. Мен ҳали ўзим боламан қандай бола. Юрагимни сиқманг. Ўзи янги ҳаётга энди кўникдим», — деб ёзади у.

Шунингдек, у эридан маҳрга нима олганини ҳам маълум қилганди. Блогер эридан маҳрга уй сўраган. Паризоданинг эри унга уй совға қилган. Ҳозирда у таъмирланмоқда. Тиктокер бу ҳақда олдин ҳам бир неча бор айтганини таъкидлаган.

«Уй сўраганман. Бундан олдин ҳам айтганман уй совға қилган деб. Ҳозир таъмирлаяпмиз деб тўйдан кейин ҳам сўраганингизда айтгандим», — дейди у.