Янгиликлар

Фото: Тўйига 1 ой ҳам бўлмаган тиктокер Паризода ҳомиладорми?

Блогернинг кузатувчилари шундай тахмин қилган

Фото: Тўйига 1 ой ҳам бўлмаган тиктокер Паризода ҳомиладорми?

Тиктокер, инстаблогер Паризода Усмонова Instagram саҳифасида ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Паризода аввал чарчагани сабаб кўчага чиқишни ҳам ёқтирмаётганини айтиб, ўз саҳифасида кўриниш берган. У машинада юрса, кўнгли айниётганини таъкидлаган. Шу сабабли унинг кузатувчилари блогерни ҳомиладор деб ўйлаган.

«Чарчадим кўчада айланиш ҳам ёқмаяпти. Уйда ўтириб ўрганиб қолибман. Машинада юрсам, кўнглим айнияпти», — деб ёзади Паризода Усмонова.

Ўша видео сабаб кўпчилик тиктокернинг «direct»ини хабарга тўлдириб юборган. Актриса ҳозирча ҳомиладор эмаслигини айтган. У янгилик бўлса, хабар беришини ҳам таъкидлаган. Паризоданиннг сўзларига кўра, унинг ўзи ҳали бола.

«Кўнглим айнияпти десам, ҳамма ‘ҳомиладормисиз? янгилик борми?’, деб бомба қилиб юборибди. Унчалик тез ҳомиладор бўлмаса керак ёки бўладими? Менимча ундай эмас. Янгилик бўлиб қолса, ўзим айтаман. Подадан олдин чанг чиқариб, тўполон қилиб ташламанг. Турмуш ўртоғим ҳам хабарларни ўқиб, текширтириб кўр деяпти. Ундай гапларни ёзманг. Мен ҳали ўзим боламан қандай бола. Юрагимни сиқманг. Ўзи янги ҳаётга энди кўникдим», — деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода билан севишган Амир унга аталган видеони эълон қилганди. У шу мавзуда вайн олган. Видеода аввал Амир сиқилган ва хафа ҳолатда кўриниш беради. Бироқ кейин вайн ҳазил тариқасида олинганини билиш мумкин. Видео охирида эса Амир «Беном» гуруҳининг «Сен бахтли бўл» қўшиғидан парча қўйган. Мазкур лавҳа остига эса «тушунган тушунди», дея изоҳ қолдирган. Деярли барча изоҳларда бу видео Паризодага аталгани айтилган. Амир ҳам мазкур изоҳларга «лайк» босиб, буни инкор этмаган. Шунингдек, айрим кузатувчилар вайн Паризоданинг маҳалласида олинганини билдирган.

Шунингдек, тиктокер эри билан сўнгги суҳбати акс этган ёзишмани эълон қилганди. Паризода Усмонова саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга эри билан ёзишмани кўрсатишини сўраган. Тиктокер ҳам мазкур ёзишмани эълон қилган. Унда умр йўлдоши уни уй ишларини қилишга чақираётганини, бироқ блогер ишларни бажара олмаслигини айтганини кўриш мумкин. Паризоданинг сўзларига кўра, аслида эри уй юмушларига умуман аралашмайди. Шунчаки асабига тегиш учун ёзган.

Инстаблогер келинлик вақтида қандай қийинчиликлар кўраётгани ҳақида гапирганди. Паризода ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга обуначиларидан бири келинлик даври қандай ўтаётгани ҳақида сўраган. У келинликда ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бўлишини таъкидлаган.

«Келинликни ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор, албатта. Ҳа, уяламан. Кўпинча қайнанам эркалатганида уяламан. Уй ишларига келсак қўлимдан келганини қиламан. Чунки ўз уйимда ҳам бундай ишлар билан шуғулланмаганим учун ҳали ўрганиб кетолмаяпман. Лекин оғир иш қилдиришмайди: чанг артиш, идиш ювиш, ҳовли супириш ва шунга ўхшаш бир қанча ишлар. Қолган ишларни ёрдамчиларимиз қилади», — дейди Паризода Усмонова.