Янгиликлар

Тиктокер Паризода маҳрга нима олганини айтди — видео

Инстаблогер бу ҳақда олдин ҳам айтганини таъкидлади

Тиктокер Паризода маҳрга нима олганини айтди — видео

Актриса, тиктокер Паризода Усмонова маҳрга эридан нима олганини айтди.

Блогер эридан маҳрга уй сўраган. Паризоданинг эри унга уй совға қилган. Ҳозирда у таъмирланмоқда. Тиктокер бу ҳақда олдин ҳам бир неча бор айтганини таъкидлаган.

«Уй сўраганман. Бундан олдин ҳам айтганман уй совға қилган деб. Ҳозир таъмирлаяпмиз деб тўйдан кейин ҳам сўраганингизда айтгандим», — дейди у.

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигиталидан маҳрга нима олганини айтганди. У ўзининг саҳифасида обуначилари билан савол жавоб ўтказган. Унда кузатувчиларидан бири маҳр учун нима олганини сўраган ва бу жуда қизиқ эканини таъкидлаган. Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан маҳрга узук олганини маълум қилган.

Кейинроқ эса у маҳрга олган нарсасини кўрсатганди. Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда обуначиларидан бири ундан маҳрга нима олганини сўраган. Актриса узук олганини айтиб, унинг суратини кўрсатган.