Янгиликлар

Фото: Даврон Кабулов хотинига хиёнат қилганми?

Бу саволга журналистнинг ўзи жавоб берди

Фото: Даврон Кабулов хотинига хиёнат қилганми?

Журналист, «Миллион» жамоасининг етакчиси Даврон Кабулов хотинига хиёнат қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Даврон Кабулов Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга обуначиларидан бири аёлига хиёнат қилгани ҳақида савол берган. Бошловчи хотинига хиёнат қилмаганини айтган. У ўзини ва танловини ҳурмат қилишини таъкидлаган.

«Бўлмаган. Мен ўзимни ва танловимни ҳурмат қиламан», — деб ёзади журналист.

Аввалроқ Даврон Кабулов Юлдуз Усмонованинг концертидаги қўполлигига муносабат билдирганди. Даврон Кабулов бу иш учун хонандани жазолаш ноўрин эканини таъкидлаган.

«Жазо талаб қилаётганда сал ўнгга-чапга қаралади. Хақлимизми маънан? Концертда хонандадан дакки эшитиб ҳам пулим куймасин, деб залдан чиқиб кетишни қойил қила олмадикми, демак видеосига шовқин кўтаришнинг ҳам кераги йўқ. Худди Юлдуз опани биринчи марта кўраётгандек ваҳима кўтарманглар, илтимос», дейди Даврон Кабулов.

Шунингдек, Азиза Ёқубова собиқ эрининг хиёнати акс этган видеони нима сабабдан тарқатганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, видеони тарқатишига эрининг ҳиёнати сабаб бўлган. Бу видеони ижтимоий тармоққа қўйганидан афсусланмаслигини айтди. Ушбу ҳиёнатдан кейин турмуш ўртоғини суюкли эр сифатида эмас, фақат фарзандининг отаси сифатида кўришини таъкидлади.