Янгиликлар

Даврон Кабулов Юлдуз Усмонованинг концертдаги қўполлигига муносабат билдирди

У хонандаги жазолаш хатолигини таъкидлаган

Даврон Кабулов Юлдуз Усмонованинг концертдаги қўполлигига муносабат билдирди

Бошловчи, «Миллион» жамоаси етакчиси Даврон Кабулов Юлдуз Усмоновагинг концертидаги қўполлигига муносабат билдирди.

Даврон Кабулов бу иш учун хонандани жазолаш ноўрин эканини таъкидлаган.

«Жазо талаб қилаётганда сал ўнгга-чапга қаралади. Хақлимизми маънан? Концертда хонандадан дакки эшитиб ҳам пулим куймасин, деб залдан чиқиб кетишни қойил қила олмадикми, демак видеосига шовқин кўтаришнинг ҳам кераги йўқ. Худди Юлдуз опани биринчи марта кўраётгандек ваҳима кўтарманглар, илтимос», дейди Даврон Кабулов.