Янгиликлар

Феруза Норматова сирли ошиқдан яна қимматбаҳо совға олди — видео

Актриса уларни кимдан олаётганини ҳали ҳам сир тутмоқда

Феруза Норматова сирли ошиқдан яна қимматбаҳо совға олди — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида тўртинчи бор қимматбаҳо совға олганини маълум қилди.

Унга бу гал тилла тақинчоқ ва қизил атиргул келган. Актриса видеони изоҳсиз қолдирган. Феруза Норматова сирли ошиғининг кимлигини ҳалигача сир тутмоқда. Бироқ пост остида унинг кузатувчилари бир қанча изоҳ ёзиб қолдирган. Улардан бири дубай шейхлари олтинни яхши кўришини таъкидлаб ўтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)

У сирли ошиғидан илк бор 20 май куни совға олганди. Ўшанда унга тилла тақинчоқлар ва iPhone 13 Pro Max берилган. Актриса уларни видеога олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва ҳаммаси вақти соати билан бўлишини ёзиб қолдирган. Шунингдек, Феруза Норматова уни сийлаган инсонни Аллоҳ сийлашини тилаган.

Кейин эса унга 3 та қутичада бриллиант тақинчоқлар берилган. Улардан бири бўйинга тақиладиган тақинчоқ. Пушти гуллар билан безатилганида эса узук ва зиракли жамланма бўлган. Шунингдек, совғалар орасида соат ҳам бўлган. Уларнинг барчаси тўқ кўк рангда.

Бу гал унга гуллар ва олмос тақинчоқлар жўнатилган. Улар орасида узук ҳам бўлган. Актриса видео остидаги қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Бир ишқ бергинки: Ҳеч кимга таққосланмайдиган, ҳеч ким ўрнини боса олмайдиган, жаннат томон қўлимдан тутиб, асл маконимга етаклайдиган. Бир ишқ бергинки», — деб ёзади актриса.


Аввалроқ Феруза Норматова сирли ошиғи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берганди. У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга турли совғалар жўнатаётган сирли ошиғи кимлиги ҳақида ҳам савол берилган. Актриса бу нарса ҳақида гапиришга ҳожат йўқлигини айтиб, ҳамма нарсани вақт ҳал қилишини таъкидлаган. Вайнер ҳаёти давомида бир ловуллаб ёниб, бир пасда ўчганларни кўрган. Шу сабабли кўп инсонларга ишонмайди. Феруза Норматова тақдирига ёзилган инсон бошқасига насиб қилмаслигини билади.

«Айтишимга ҳожат йўқ. Ҳамма нарсани вақт ҳал қилади. Ҳарактер, оилавий муҳит деган нарсалар бор. Кимнингдир ошиқ бўлиши қанчалик тез бўлса, совиши ҳам шунчалик тез бўлиши мумкин. Камдан-кам туйғулар Аллоҳдан келади. Ҳаётда бир ловуллаб ёниб, бир пасда ўчганларни кўряпмиз. Унча-мунча инсонларга ишона олмайман. Шу сабаб Аллоҳга тақдиримни топшириб, ўзим ҳотиржам ишларимни қилиб юравераман. Зеро, насибам, албатта, мендан бошқасига бориб қолмайди», — деб ёзади актриса.