Янгиликлар

Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида вафот этди

У Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши раиси ҳам бўлган

Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида вафот этди

Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши раиси Эдвард Ртвеладзе вафот этди.

Эдвард Васильевич Марказий Осиё, Кавказ ва қўшни мамлакатларнинг тарихи, археологияси, нумизматикаси, маданияти ва санъати соҳасида етук олим эди. Кўплаб илмий китоблар, монографиялар, маърузалар ва мақолалар муаллифи ҳисобланади. 1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган академик ноёб қадимий ёдгорлик топган.

Олим Европа профессорлар уюшмаси дипломи соҳиби ҳисобланиб, Ўрта Осиё ва Шимолий Кавказда ўтказилган юздан ортиқ археологик экспедицияларда қатнашган. Олимнинг рафиқаси, археолог ва архивчи Лидия Ртвеладзе 2020 йил апрель ойида вафот этгфн. Эдвард Васильевич Ртвеладзе ўзининг яқинда нашр этилган «Искандар Зулқарнайн» номли китобини рафиқасига бағишлаган.

«Бугун 80 ёшида академик, тарих фанлари доктори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши раиси, ‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳонда Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳасининг илмий раҳбари Дунё тўпламлари» Ртвеладзе Эдвард Василевич вафот этди.