Янгиликлар

Эстрада юлдузларининг чиқишларини «Наврўз» этнопаркида томоша қилинг

19 мартдан 23 мартгача Тошкентдаги этнопаркда оммавий байрам тадбирлари ўтказилади

Эстрада юлдузларининг чиқишларини «Наврўз» этнопаркида томоша қилинг

19 мартдан 23 мартгача Тошкентнинг «Наврўз» этнопаркида оммавий байрам тадбирлари ўтказилади.

Дастур давомида таниқли санъаткорлар, ёш эстрада ижрочилари ва рақс жамоалари, спорт усталари, бадиий ҳаваскорлар ва фольклор жамоаларининг чиқиш қилади.

Бундан ташқари, ёш ҳунармандларнинг кўргазмалари, шунингдек, ранг-баранг лазер шоуларидан иборат кечки маданий дастур ўрин олган.

Тадбирга илк бор 100 та тандир жалб этилиб, унда 10 000 дона мазали сомса, сумалак, палов ва бошқа миллий таомлар тайёрланади.

Telegram I Instagram I Facebook I Youtube

Реклама