Янгиликлар

Егор Крид концерти бузилгани учун Қримдаги жойни судга берди

Ҳар икки томон бир-биридан миллион рублдан ортиқ маблағ талаб қилмоқда

Егор Крид концерти бузилгани учун Қримдаги жойни судга берди

Росссия эстрадасининг дунёга машҳур вакилларидан бири Егор Крид Ялтадаги концерт дастури бузилгани сабаб Қримдаги жойни судга берди.

Егор Крид 2021 йилнинг ёзида Ялтани сув босганини билмасдан концерт дастурини ўтказиш учун у ерга борди. Хонанда икки марта саҳнага чиқди. Егор Крид биринчи навбатда денгиз қирғоғидаги «Чайка» тунги платформаси билан келишиб олган ва у концерт учун 1 134 000 рубль (15 170 доллар) миқдорида маблағ ҳам олган. Аммо ковид чекловлари туфайли ҳаммаси бекор қилиниши керак эди.

Маҳаллий нашрларнинг берган хабарларига кўра, хонанда пулни қайтармаган, бироқ ундан кўп 1 156 000 рубль (15 467 доллар) талаб қилган. Чунки ташкилотчилар уни концерт бекор қилингани ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаган. Бу ҳолатга нисбатан «Чайка» ҳам пулни қайтариб олиш учун Егор Кридга қарши даъво аризаси билан чиқди. Концерт соат 23:00 гача давом этди, шунинг учун унга ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган. Хонанда у ердан ҳам ажралиб қолиш ваҳимаси туфайли тез ёрдам чақирган ва шифокорлар билан суратга тушган.