Янгиликлар

Дурдона Қурбонова суратга олиш пайтида зинада йиқилиб тушди — видео

Актриса реклама учун суратга тушишга борган

Дурдона Қурбонова суратга олиш пайтида зинада йиқилиб тушди — видео

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида суратга олиш пайтида зинада йиқилиб тушгани акс этган видео эълон қилди.

У келин кўйлак рекламасида суратга тушиш учун борган. Актриса бир либосни кийиб, зинада фотосессия қилаётган пайти йиқилиб кетган. Дурдона Қурбонова тезда ўзини ўнглаб олган ва суратга тушишни давом эттирган. Хонанданинг мухлислари изоҳларда келин кўйлак ноқулайлиги сабаб шундай бўлганини таъкидлаган.

«Лекин ёмон тушдим», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @durdona_kurbonova

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йигитали Мамажонов трюк бажараётган вақтда йиқилиб тушганди. Унда актёр сакраётган пайти йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Йигитали Мамажонов бундай ҳолатлар бўлиб туришини айтган. Унда бундай ҳолатлар кўп бўлган, ҳаттоки, видеодаги ҳолатдан ҳам дахшатли бўлган.

«Бундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бусиз иложи йўқ. Бундан ҳам дахшатлари бор лекин қойишга қўлим бормаяпти», — деб ёзади актёр.

Шунингдек, Шаҳзод Султонов Instagram саҳифасида Феруза Норматованинг суратга олиш пайтида йиқилиб тушгани акс этган видеони эълон қилган. Улар кузатувчилари учун янги видео суратга олган. Унинг сўнгида актёр қоқилиб кетган. У аравада олиб кетаётган Феруза Норматова эса пастга йиқилиб тушган. Шаҳзод Султонов обуначиларига кимда оғриқ кучлироқ бўлгани ҳақида савол берган.

«Нима деб ўйлайсиз менга қаттиқ тегдими ёки Феруза Норматова қаттиқ йиқилдими? Кимда оғриқ кучлироқ?», — деб ёзади актёр.