Янгиликлар

Йигитали Мамажонов трюк бажараётган вақтда йиқилиб тушди — видео

Бу «Эсимда йўқ» сериали «съёмка»си пайтида бўлган

Йигитали Мамажонов трюк бажараётган вақтда йиқилиб тушди — видео

Актёр Йигитали Мамажонов Instagram саҳифасида трюк бажараётиб йиқилиб тушгани аск этган видеони эълон қилди.

Унда актёр сакраётган пайти йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Йигитали Мамажонов бундай ҳолатлар бўлиб туришини айтган. Унда бундай ҳолатлар кўп бўлган, ҳаттоки, видеодаги ҳолатдан ҳам дахшатли бўлган.

«Бундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бусиз иложи йўқ. Бундан ҳам дахшатлари бор лекин қойишга қўлим бормаяпти», — деб ёзади актёр.

Аввалроқ Йигитали Мамажонов «съёмка» вақтида жиддий жароҳатланганди. У анчадан бери бундай бўлмаганини таъкидлади. Актёр кўзининг остидан жароҳат олган. Йигитали Мамажонов жароҳат кўз ичига таъсир қилмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, суратга олиш майдончасида шундай бўлиб туради.

«Анчадан бери суратга олиш майдончасида жароҳат олмаётгандим. Бу биринчиси. Яхшиям кўзимнинг ичига ўтмабди. Ҳаммаси яхши. Суратга олиш ишлари ҳам ёмон эмас», — дейди Йигитали Мамажонов.

Шунингдек, Азиза Ёқубова видео олаётганида йиқилиб тушганди. У чиройли юрмоқчи бўлган. Бироқ ўша вақтда оёғи қайрилиб йиқилиб тушган.

«Чиройли юраман деб чиройли думаладим», — дейди у.

Феруза Норматова эса суратга олиш пайтида йиқилиб тушган. Улар кузатувчилари учун янги видео суратга олган. Унинг сўнгида актёр қоқилиб кетган. У аравада олиб кетаётган Феруза Норматова эса пастга йиқилиб тушган. Шаҳзод Султонов обуначиларига кимда оғриқ кучлироқ бўлгани ҳақида савол берган.

«Нима деб ўйлайсиз менга қаттиқ тегдими ёки Феруза Норматова қаттиқ йиқилдими? Кимда оғриқ кучлироқ?», — деб ёзади актёр.