Янгиликлар

Феруза Норматова суратга олиш пайтида йиқилиб тушди — видео

Бу ҳолат Шаҳзод Султонов билан бирга олинган вайнда юз берган

Феруза Норматова суратга олиш пайтида йиқилиб тушди — видео

Актёр, вайнер Шаҳзод Султонов Instagram саҳифасида Феруза Норматованинг суратга олиш пайтида йиқилиб тушгани акс этган видеони эълон қилди.

Улар кузатувчилари учун янги видео суратга олган. Унинг сўнгида актёр қоқилиб кетган. У аравада олиб кетаётган Феруза Норматова эса пастга йиқилиб тушган. Шаҳзод Султонов обуначиларига кимда оғриқ кучлироқ бўлгани ҳақида савол берган.

«Нима деб ўйлайсиз менга қаттиқ тегдими ёки Феруза Норматова қаттиқ йиқилдими? Кимда оғриқ кучлироқ?», — деб ёзади актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова видео олаётганида йиқилиб тушганди. У чиройли юрмоқчи бўлган. Бироқ ўша вақтда оёғи қайрилиб йиқилиб тушган.

«Чиройли юраман деб чиройли думаладим», — дейди у.

Шунингдек, раққоса Паризода тўйда рақсга тушаётган пайти сирпаниб кетганди. У пол жуда сирпанчиқ бўлгани учун сирпаниб кетган. Шунинг учун раққоса 1 сония ҳам оёғида туролмаган. Паризода сирпанганида, ёнидаги шериклари уни ушлаб турган. Видеода унинг бир неча бор оёғи сирпанганини кўриш мумкин.

«Пол жуда сирпанчиқ экан. Оёғимда 1 секунд ҳам туролмадим. Йиқилиб тушишимга озгина қолди. Бундай бўлишини кутмагандим», — деб ёзади раққоса.