Янгиликлар

Дурдона Қурбонова кўчада пулсиз қолиб кетгани ҳақида айтиб берди — фото

Актриса бу воқеа институтда бўлганини айтди

Дурдона Қурбонова кўчада пулсиз қолиб кетгани ҳақида айтиб берди — фото

Хонанда, актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида пулсиз қолиб кетгани ҳақида айтиб берди.

Актриса ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан кўчада пулсиз қолиб кетгани ҳақида савол берилган. Дурдона Қурбонова институтда ўқиган пайтида шундай бўлганини айтди. Шу вақтда у ғурури баландлик қилиб ҳеч кимдан пул олмаган.

«Институтда шундай бўлган. 1-курслигимда ёнимда пулим қолмаган. Шунда анча узоқ уйимга пиёда қайтганман. Уйимдагиларга айтмаганман. Ҳеч кимдан пул сўрамаганман. Ғурури баланд қизларданман. Коллежда ўқиган пайтим уйимдан ҳар куни пиёда бориб келардим. Коллеж яқинроқ бўлган. Институтим ва уйим дунёнинг 2 та бурчагида», — деб ёзади Дурдона Қурбонова.

Аввалроқ Дурдона Қурбонова унаштирилгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди. Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга кузатувчиларидан бири унаштирилгани ҳақида савол берган. Актриса бу гап ёлғонлигини таъкидлаган.

Дурдона Қурбонова «Беном» гуруҳининг клипи сабаб имижини ўзгартирганди. Унинг сўзларига кўра, бу биринчи марта ташқи кўринишини ўзгартириши. Актриса янги имижда «Беном» гуруҳининг клипида суратга тушган. Клип «Адашдимми?» таронаси учун 6 кун давомида суратга олинган. Дурдона Қурбонова уни қисқа метражли кино деб атади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Durdona Qurbonova (@durdona_kurbonova)

Актриса пластик операция қилдиргани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берганди. Актриса Instagram саҳифасида кузатувчилари билан рост-ёлғон ўйинини ўтказди. Обуначилари ундан операция қилдиргани ҳақида сўраган. Дурдона Қурбонова операция қилдирмаганини таъкидлаган ва буни кўриш учун кўз кераклигини айтган.

«Ёлғон. Буни кўриш учун кўз керак», — деб ёзади актриса.