Янгиликлар

Дурдона Қурбонова пластик операция қилдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди

Бу ҳақда актрисадан обуначилари сўраган

Дурдона Қурбонова пластик операция қилдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди

Хонанда, актриса Дурдона Қурбонова операция қилдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Актриса Instagram саҳифасида кузатувчилари билан рост-ёлғон ўйинини ўтказди. Обуначилари ундан операция қилдиргани ҳақида сўраган. Дурдона Қурбонова операция қилдирмаганини таъкидлаган ва буни кўриш учун кўз кераклигини айтган.

«Ёлғон. Буни кўриш учун кўз керак», — деб ёзади актриса.

Аввалоқ, Дурдона Қурбонова ҳижобга киргани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берганди.

Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири актрисага ҳижобга киргани ҳақида савол берган. Дурдона Қурбонова эса ҳозирда рўмол ўрамагани, лекин шундай нияти борлигини таъкидлаган.