Янгиликлар

«Дизайн» аъзоси Имин Назокат жамоадан кетгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — видео

Актриса бошқа кўрсатувда ҳам чиқаётганини айтди

«Дизайн» аъзоси Имин Назокат жамоадан кетгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — видео

«Дизайн» жамоаси аъзоси, актриса Имин Назокат Instagram саҳифасида жамоадан кетгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Имин Назокат ҳозирда «Zoʻr TV» телеканалидаги «Sketch shou» кўрсатувида чиқмоқда. Бироқ актриса «Дизайн» жамоасидан кетмаганини маълум қилди. Имин Назокат асосий иш фаолияти «Дизайн шоу»да эканини таъкидлади.

«Мен ҳозир ‘Sketch shou’нинг съёмкасига келдим. Хабарингиз бор кўп сторис қўйяпман. ‘Дизайн’ жамоасидан кетдингизми? деган савол энг кўп бериляпти. Йўқ. Менинг асосий жамоам — бу ‘Дизайн шоу’. ‘Sketch shou’ менинг қўшимча ишим. Ҳозир ‘Sketch shou’ билан бирга ишлаяпмиз.

Съёмкаларимиз давом этяпти. Мен иштирок этган сонлар телевидениеда ҳам кетяпти. Ундан ташқари, узоқда бўлган инсонлар учун YouTube’да ҳам бериляпти», — дейди Имин Назокат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умиджон Ҳайдаров «Миллион» жамоасидан кетишининг сабабини айтганди. Унинг сўзларига кўра, жамоа тузилганда барча қирқ ёшгача гуруҳни тарк этади деган қарорга келган. Актёр буни кетишининг асосий сабаби эканини айтганди. Шунингдек, иккинчи сабаби ўзининг актёрлик маҳоратини фақат комедия йўналишида эмас, балки жиддий драмада ҳам кўрсатишни исташи эканини таъкидлаганди.