Янгиликлар

Дилшодбек Каттабеков оғир касал бўлиб, шифохонада даволанаётгани айтилмоқда — фото

Актёрнинг админстратори унинг соғлиғи бўйича Shoubiz.uz'га маълумот берди

Дилшодбек Каттабеков оғир касал бўлиб, шифохонада даволанаётгани айтилмоқда — фото

Ижтимоий тармоқларда актёр Дилшодбек Каттабеков оғир касал бўлиб шифохонада даволанаётгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди.

«Shoubiz.uz» мазкур хабарлардан сўнг, актёрнинг соғлиғи ҳақида сўраб, унинг админстратори билан боғланди. Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат суратга олиш жараёнидан олинган бўлиб, касаллик билан курашаётгани ҳақидаги миш-мишлар ёлғон.

«Ҳавотирга ўрин йўқ. Тарқалган суратлар фильм суратга олиш жараёнидан. Унинг соғлиғи яхши», дейди Дилшодбек Каттабековнинг админи.

Шунингдек, Дилшодбек Каттабеков касал бўлгани ҳақидаги миш-мишларни инкор этиб, соғлиғи яхши эканини айтди.