Янгиликлар

«Чиройли думалаш». Азиза Ёқубова видео олаётганида йиқилиб тушди — видео

Актриса чиройли юриш учун ҳаракат қилган

«Чиройли думалаш». Азиза Ёқубова видео олаётганида йиқилиб тушди — видео

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасига видео олаётган пайтда йиқилиб тушди.

У чиройли юрмоқчи бўлган. Бироқ ўша вақтда оёғи қайрилиб йиқилиб тушган.

«Чиройли юраман деб чиройли думаладим», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода тўйда рақс тушаётган вақтда йиқилиб тушганди. Паризода ўз саҳифасига ушбу ҳолат акс этган видеони жойлаган. Унинг сўзларига кўра, боши айланган ва ўзини бошқаролмай қолган. Шу сабабли рақс вақтида йиқилиб тушган. Бироқ бу вақтда унинг ансамлидаги бошқа қизлар, яъни раққосанинг шогирдлари уни ўраб олган. «Бугун бошим айланиб, ўзимни бошқаролмай қолдим», — дейди раққоса

Шунингдек, раққоса қор устида рақс тушаётган вақтда сирпаниб йиқилиб тушган. Раққоса ўзининг саҳифасига видео жойлаган. Унда раққос Мустафаев Бехзод билан қор ёғаётган вақтда ўйинга тушаётгани акс этган. Видео сўнггида Паризода сирпаниб кетади ва йиқилиб тушади. Унинг кузатувчилари видео остига соғлиғидан аҳвотир эканини билдириб, изоҳлар қолдирган. Айримлари эса йиқилган бўлсада рақс аъло даражада чиққанини таъкидлаган.

Хонанда Селена Гомес халқаро мукофотлаш маросимида тўсатдан йиқилиб тушган. АҚШннг Лос-Анжелес штатида 27 февраль куни ўтказилган мукофотларини топшириш маросимида хонанда Селена Гомес ҳаддан ортиқ узун либос ва баланд пошна кийган. Натижада у фотографлар йўлaгида йиқилиб кетган. Хонандага соқчилар ёрдам кўрсатган ва кейинчалик маълум бўлишича у бутун тадбир давомида пойабзалсиз юрган.

Каниза ҳам тўйда куйлаётган вақтида йиқилиб тушганди. Унинг сўзларига кўра, тўйда бир қиз қўлидан тортгани cабабли йиқилиб тушган. Шунингдек, Каниза бу воқеани 100 дан ортиқ одам видеога олгани ва бу видео тарқалиб кетиши мумкинлигини таъкидлади.

«Ҳозир Бўстонлиққа тўйга келдик. Жуда ажойиб вазият бўлди. Эркаклардан кимдир чойнакка бекитиб ичади, кимдир очиқчасига ичади. Одам эпласа ичиши керак. Биз санъаткорлар тўйга нимага келамиз? Саҳнада туриб, хизматимизни қилиб кетишга келамиз. Санъаткорни эпласангиз чақиринг. Жуда чиройли эмас нарса бўлди. Йиқилиб тушдим. Тушунамиз, эркаклар ичиб қотиб қолади. Аёллар эса расмга тушади, раҳмат айтади. Бу нарса жуда ёқимли. Биз мухлисларимиз учун ижод қиляпмиз. Лекин тўйхонада баъзи бир аёллар қўлдан тортиб, қариндошларининг ичига олиб кириши хунук нарса. Бир қиз қўлимдан тортганида йиқилиб тушдим. Шунинг учун бу видеони оляпман. Ҳали тарқалиб ҳам кетса керак. Чунки 100 дан ошиқ одам видеога олаётганди», — дейди у.