«Буни жуда кеч тушундим». Филипп Киркоров Алла Пугачёва билан турмушидаги хатоликлар ҳақида гапирди
Улар 2005 йилда номаълум сабабларга кўра ажрашган
Россия поп-мусиқасининг вакили Филипп Киркоров собиқ турмуш ўртоғи Алла Пугачёва билан турмушидаги хатоликлар ҳақида гапирди.
Филипп Киркоров «Россия Примадоннаси» Алла Пугачёва билан 1994 йилда турмуш қурган. Санъат оламида машҳур бўлган жуфтлик 11 йил бирга ҳаёт кечирди ва 2005 йилда номаълум сабабларга кўра ажрашди. Поп хонандаси Росcия маҳаллий нашрларининг бирига берган интервьюсида Алла Пугачёва билан турмушидаги хатоликлар ҳақида гапирган. Хонанда шаҳсий ҳаётида барча орзулари ушалганини, ҳозирда Алла Пугачёва билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қўшимча қилди.
«Алла Пугачёва менинг турмуш ўртоғим бўлишини хоҳлардим. Аммо у санъат соҳасидаги машҳур аёллардан бири бўла олди холос. Бизнинг ҳикоямиз умуман бошқача бўлиши керак эди, у буни тушунмади, бу эса хатодан бошқа нарса эмас. Афсуски, мен буни жуда кеч тушуниб етдим», — дейди Филипп Киркоров.
Филипп Киркоров энди муносабатларни ўрнатишда шошмаслиги, севгига ишонмаслиги ҳақида ва «Россия Примадоннаси» унинг ҳаётида энди йўқлигини, аввалгидек ҳис-туйғулар қолмаганини, ўз ижросидаги ҳар бир мусиқаси у учун ўзгача туйғу беришини айтган. Ҳозирда 54 йшда бўлган хонанда ўтмишдаги ҳалокатни ёдга олади ва унинг қизи ҳаётини бутунлай ўзгартиргани ҳақида ҳам айтиб ўтди.
«Мен Киркоровлар авлодининг ягона тирик инсониман(мендан ташқари опаларим ва акаларим бор эди). Агар мен фарзандли бўлмасам Киркоровлар авлоди тўхтаб қолиши керак эди. Бундан 10 йил олдин туғилган қизим Алла-Виктория ҳаётимни бутунлай ўзгартирди, ўғлим Мартин туғилганда эса ҳаётда менинг ҳам ўрним бўлиши кераклигини англаб етдим», — дейди хонанда.
Аввалроқ, Филипп Киркоров Алла Пугачёва билан ажрашган вақтдаги ҳолатини айтгани ҳақида хабар бeрилган эди.




