Янгиликлар

«Ҳаёт тўхтаб қолганга ўхшарди». Филипп Киркоров Алла Пугачёва билан ажрашган вақтдаги ҳолати ҳақида

Уларнинг турмуши 11 йил давом этган

«Ҳаёт тўхтаб қолганга ўхшарди». Филипп Киркоров Алла Пугачёва билан ажрашган вақтдаги ҳолати ҳақида

Россия эстрадасининг машҳур вакилларидан бири Филипп Киркоров маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюсида «Россия Примадоннаси» ҳисобланган Алла Пугачёва билан ажрашганини ёдга олди ва ўша вақтдаги кечинмалари ҳақида гапирди.

Дунёга машҳур Россия эстрадасининг ёрқин юлдузи Алла Пугачёва 1994 йилда рус поп-мусиқасининг таниқли вакили Филипп Киркоров билан турмуш қурган. Улар 11 йил бирга яшаган ва 2005 йилда номаълум сабабларга кўра ажрашганди.

«Ҳаёт тўхтаб қолганга ўхшарди. Мен учун бу улкан зарба, стресс ва даҳшатли туш эди. Менинг олдимда икки танлов бўлган: ё шу туришда давом этиш ёки ҳаммасини унутиб бошқатдан ҳаёт бошлаш. Яна бир ёмон томони молиявий жиҳатдан ҳеч бир нарсасиз қолган эдим», — дейди хонанда Филипп Киркоров.

Маълумот учун, Алла Пугачёва Филипп Киркоров билан ажрашгандан сўнг 2011 йилда сатирик актёр Максим Галкин билан турмуш қурган ва уларнинг Элисабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор.