Янгиликлар

«Буни кўрган корона қочиб кетади». Зарина Йўлдошева янги «маска»си билан мухлисларини ҳайратга солди — фото

Айримлар ушбу суратларни ўчириб юборишни сўраган

«Буни кўрган корона қочиб кетади». Зарина Йўлдошева янги «маска»си билан мухлисларини ҳайратга солди — фото

Кўплаб кино ва сериаллардаги роллари билан мухлислар эътиборига тушган Зарина Йўлдошева янги тиббий ниқоби билан мухлисларини ҳайратга солди.

Актриса ўзининг саҳифасига мазкур ниқобда тушган янги суратларини жойлаган. Сурат жойлаштирилгандан сўнг эса унинг остига жуда кўп кузатувчилари изоҳ ёзиб қолдирган. Уларнинг айримлари жуда кулгили эканини айтса, яна айримлари эса қўрқинчли эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, яна бир мухлиси эса мазкур ниқоб коронавирусни ҳам қўрқитишини билдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zarina_yuldasheva_ (@zarina_yuldashova_)

Эслатиб ўтамиз, Зарина Йўлдошева сериалларда роль ижро этмасликка қарор қилганини айтиб, бунинг сабабини маълум қилганди.

Унинг таъкидлашича, сериаллардан чарчаган. Шу сабабли ҳам бошқа роль ўйнашни истамайди. Шунингдек, санъатни ҳам тарк этиши мумкинлигини таъкидлаган. Лекин сценарий яхши бўлса, қачондир роль ўйнаши мумкин, аммо ҳозир эмас.

«Сериалдан чарчадим, лекин ёмон демоқчи эмасман. Шунчаки ўзим чарчадим. Бошқа сериалга чиқмасликка қарор қилдим. Дам олмоқчиман. Қачондир сценарий ёқса қайтишим мумкин, аммо ҳозир эмас. Балки, санъатни ҳам аста-секин йиғиштирарман. Лекин ҳали бир қарорга келмадим. Агар бирор қарорга келсам албатта сизга айтаман», — дейди Зарина Йўлдошева.