Раъно Шодиева қандай қилиб ёш ва гўзал кўриниш сирлари ҳақида гапирди
Актриса Раъно Шодиева ўзининг Instagram саҳифасида қандай қилиб ёш ва гўзал кўриниш сирлари ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб аёл ва қизлар актрисадан гўзаллик сирлари, қандай қилиб ёш кўриниши ҳақида сўраган. Шу сабабли Раъно Шодиева барчанинг ушбу саволига жавоб берди. «Ҳаммага ҳайрли кеч. Жуда кўпчилик қандай қилиб ёш, гўзал кўринишимни сўраяпти. Ҳурматли аёллар, қизлар […]
Актриса Раъно Шодиева ўзининг Instagram саҳифасида қандай қилиб ёш ва гўзал кўриниш сирлари ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб аёл ва қизлар актрисадан гўзаллик сирлари, қандай қилиб ёш кўриниши ҳақида сўраган. Шу сабабли Раъно Шодиева барчанинг ушбу саволига жавоб берди.
«Ҳаммага ҳайрли кеч. Жуда кўпчилик қандай қилиб ёш, гўзал кўринишимни сўраяпти. Ҳурматли аёллар, қизлар ёш кўриниш учун ўзига вақтида эътибор қилиш керак. Нафақат ўзига, юзига, танасига ҳам. Мен жуда кўп йиллар давомида юзимга эътибор қилган ҳолда косметикамни ҳар куни керакли кетма-кетликда ишлатаман», — дейди актриса.




