Янгиликлар

«Бу шафқатсизлик эди». Женнифер Лопес 19 йил олдин Бен Аффлек билан нeга ажрашганини айтди

«Биз ҳаётда нима муҳимлигини тушуниш учун ёш эдик», — дейди у

«Бу шафқатсизлик эди». Женнифер Лопес 19 йил олдин Бен Аффлек билан нeга ажрашганини айтди

Голливуд юлдузи Женнифер Лопес 19 йил олдин Бен Аффлек билан нима сабабдан ажрашгани ҳақида гапирди.

Актриса янги фильм премьерасидан кейин берган интервьюсида 19 йил олдин Бен Аффлек билан ажрашганига одамларнинг танқид қилгани ва ўша вақтда ҳаётда нима муҳимлигини тушуниш учун ёш бўлганини айтган.

«Бу шафқатсизлик эди. Мен тўхтаб қолмаслик ва давом этиш учун ҳаракат қилдим. Бен ва мен бир-биримизни севиб қолган эдик. Бу ҳаётимдаги энг бахтли дамлардан бири эди. Аммо бизни шунчалик танқид қилишдики, бу муносабатларимизнинг бузилишига сабаб бўлди. Биз бу ҳаётда нима муҳимлигини тушуниш учун жуда ёш эдик», — дейди Женнифер Лопес.

Орадан 19 йил ўтиб муносабатларни қайта тиклаган актриса ажралиш ҳақидаги гапларни эслашни ҳам истамаслигини ва яна қайта топилган туйғуларни ҳимоя қилишини билдирган.

«Агар биз яна ажралишсак бирга бўламиз деб ўйламайман. Биз яна топилган нарсамиз муҳимроқ эканини ҳис қиламиз, уни қандай ҳимоя қилишимиз ва қандай яшашимиз, нимани баҳам кўришимиз, нимани баҳам кўрмаслигимиз, бизда мавжуд мувозанат, биз тўплаган тажриба ва машаққатли йиллар эканини биламиз», — дейди актриса.

Бундан ташқари у онаси Гвадалупе Родригес ва унинг қаттиқ феъл-атвори, тарбияси ва қаттиққўллиги шоу-бизнесда муваффақиятга эришишга ёрдам берганини айтди. Унинг онаси Женниферни ўзини-ўзи бошқаришга ўргатган, бусиз, у айтганидек, ижодий муҳитда яшай олмас эди.

«Онам мени мусиқага жалб қилди ва барча турдаги мусиқа асбоблари билан таништирди. Унинг шарофати билан мен хонанда бўлдим. Онамнинг қаттиққўллиги учун мен шоу-бизнесда дуч келган нарсаларимдан омон қолдим. Менимча, у мени нимага тайёрлаётганини тасаввур ҳам қила олмасди, лекин у буни уддалади», — дейди актриса.

Маълумот учун, Женнифер Лопес ва Бен Аффлек 2000 йилнинг бошида танишган ва кейинроқ унаштирилган. Хонанда таъкидлаганидек, улар муносабатларини сақлаб қололмаган ва натижада ажрашиб кетган, бироқ Женнифер Лопес орадан 19 йил ўтиб улар яна муносанасабатларини тиклаганини маълум қилди.

Аввалроқ Женнифер Лопес эски Голливуд руҳида тушган иккита суратни намойиш этган эди.

Актриса Нью-Йоркда вақт ўтказмоқда. «Менга турмушга чиқ» фильми премьераси арафасида актриса бир нечта шоуларда иштирок этди. Женнифер Лопесни Манхеттен кўчаларининг бирида сайр қилганини кўришган. У сўнгги ҳафтада бир неча бор қиёфасини ўзгартирди.