«Бу ер жуда қоронғи». Бонамурга «марҳум онаси»дан хабар келди — фото
Блогер бундан жуда хафа бўлганини айтди
Инстаблогер, актриса Бонамур Instagram саҳифасида «марҳум онаси»дан хабар келганини айтди.
Унга телефонида Ойижоним деб сақланган рақамдан смс келган. Хабарда уни соғинганини ва гаплашишни исташини айтган. Актрисанинг «онаси» ётган жойи қоронғи эканини, унга қизи билан суҳбатлашиш учун 1 соат вақт берилганини таъкидлаган. Бонамур онаси бўлиб смс ёзган инсонга ўйин қилётгани учун кўнгли оғриганини айтиб жавоб қайтарган.
«Бу смсни кўриб биринчи ичим ёниб кетди. Кўнглимга жуда оғир ботди. Мен билан онам устида ҳеч қачон ҳазил қилманг! Ким бўлса ҳам жуда қаттиқ хафа бўлдим», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озод Ҳуррамовни ҳақиқатдан яхши кўргани ҳақида гапирган. Шунингдек, актриса автоҳалокатга учраб, фура билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.




