Янгиликлар

Азиза Ёқубованинг қўлини сўраган блогер уйланмоқда — видео

Бу ҳақда телебошловчи Ирода Носирова хабар берган

Азиза Ёқубованинг қўлини сўраган блогер уйланмоқда — видео

Инстаблогер, вайнер Шоҳруз Рўзибоевнинг Instagram саҳифасида «Zo’r Tv» канали бошловчиси Ирода Носирова унинг уйланаётганини айтди.

Ирода Носирова эфирга тайёрланаётган пайтда Шоҳруз уни видеога олган. Шу пайт бошловчи блогернинг уйланаётганини айтиб, унга бахт тилаган. Шоҳруз ундан келинни таниши ҳақида сўраган. Хонанда эса уни танимаслигини таъкидлаган.

«Шохруз Рўзибоев уйланяпти. Унга бахт-саодат тилаймиз. Илоҳим келин билан қўша қарисин. Келинни негадир танимайман», — дейди у.

Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxrus✌🏻 (@shoxruz_ruzibaev)

Азиза Ёқубова 25 февраль куни блогерга машина қайтариб бериш учун олиб борган. Бироқ Шоҳруз машинани қайтариб олмаган. Актриса ўйлаб кўргани ва унга турмушга чиқолмаслигини айтган. Шоҳруз Рўзибоев актриса тўйни ўтказиш учун иккита тўйхонадан бирини танлашини сўраган.

Шундан сўнг Азиза Ёқубова машинасини қайтариб, рад жавобини берганди. Шоҳруз эса бундан ранжиб Тошкентдан кетиб қолганди.

Азиза Ёқубова унга машина совға қилган блогерга нега турмушга чиқолмаслигини айтганди. Унинг таъкидлашича, блогер Шоҳруз яхши йигит, бироқ ёши тенг эмас. Шу сабабли ҳам турмушга чиқишни истамаган. Шунингдек, икки фарзандини ҳам ўйлаб шу қарорга келганини айтган. Сўзларига кўра, агар ўзини ўйлаган бўлганида, Шоҳрузга турмушга чиққан бўлар эди.

Aктриса блогер йигит билан муносабатини тўхтатгани ва бунинг сабабини айтганди. Азиза Ёқубовага кузатувчиларидан бири блогер билан учрашиш шартини қўйган. Лекин актриса бунинг иложи йўқлигини, улар энди гаплашмаётганини айтган.

Кейинроқ актриса блогер йигит билан ярашгани ва бунга ким сабабчи бўлганини маълум қилганди. Улар жонли эфир вақтида мухлислари сабаб ярашиб олган. Шунингдек, у Шоҳруз билан келишмовчилик бўлган ёзишмани ҳам эълон қилган.

Азиза Ёқубова апрель ойининг бошида блогер йигит билан муносабатини тўхтатишига сабаб бўлган ёзишмани эълон қилганди. Блогер Азиза Ёқубовага болаларини онасиникига ташлаб келишини айтган. Шоҳруз актриса фарзандларидан хабар олиб туришини ваъда бериб, улар бахтли яшашини таъкидлаган.

«Менинг боламни туғасиз. Менга текканингиздан кейин болаларингизни онангизникида қолдирасиз. Хабар олиб турасиз. Бахтли яшаймиз. Ҳамма нарсани унутасиз», — деб ёзган Шоҳруз.

Азиза Ёқубова блогернинг бу талабидан сўнг у билан хайрлашган. Унинг сўзларига кўра, ўн нафар эр топса ҳам, болаларини топа олмайди. Актриса Шоҳрузнинг асл юзини қачондир очилишини билган. Азиза Ёқубова севги фасли тугаганини таъкидлади.

«Хайр. Ўнта эр топаман лекин болаларимни топа олмайман. Пиарчи. Хайр, тугади. Мен ёшман ҳаётим олдинда. Сизга йўқ деганимнинг сабаби икки марта қоқилдим. Бир куни юзингиз очилишини билардим. Синовимиз тугади. Севги фасли тугади. Ҳамма ўз муродига етди», — деб жавоб қайтарган актриса.

Инстаблогер ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказганди унга кузатувчиларидан бири Азиза Ёқубова билан нима бўлгани ҳақида сўраган. Шохруз эса йўқ инсон ҳақида гапиришни истамаслигини таъкидлаб, у билган Азиза энди йўқлигини айтган.

«Қўрққанимиз фақат Аллоҳ. Ҳар сафар саволингизга жавоб бермасам, демак, билингки, бу саволни ўқишни, эшитишни ва кўришни истамаган бўламан. Мен йўқ инсон ҳақида фикр билдирмайман. Бир нарсани айтишим мумкин мен билган Азиза йўқ. У билган Шох йўқ», — дейди блогер.