Янгиликлар

Азиз Раметовнинг рафиқаси актёр билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

«Ойим устимдан кулган», — дейди актриса

Азиз Раметовнинг рафиқаси актёр билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

Актёр Азиз Раметовнинг рафиқаси у билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди.

Шаҳло Умаровнинг сўзларига кўра, уларнинг танишувига Инстаграм сабаб бўлган. Дастлаб у актёрга ёзган. Улар реклама масаласи юзасидан суҳбатлашган. 

«Танишувимиз Инстаграм орқали бўлди. Ёзишдик, гаплашдик мени соҳам бўйича. Кейин кўришганда, ойиларини номи билан бренд маҳсулот чиқаришини айтдилар. Бирга ишладик, характерлари, инсонийлиги, уларда жуда ҳам меҳрибончилик кучли, самимийлар. Шуларни ҳурмат қилиб, кўнглим тушган», – дейди Шаҳло.

Саида Раметованинг ўғли Азиз Раметов эса Шаҳло берган реклама пуллари жуда баракали бўлган. У кейин Шаҳло Умаровага тошдан рўмол ва шарфларга ёзиб беришини сўраган. 

«Улар менга Инстаграмда реклама қўйдирдилар, мен уларга мурожаат қилдим. Очиғини айтаман, баракали пул кирди улардан. Онамга Саида Cоллеcтион бренди остида рўмол ва шарфлар чиқаряпмиз. Сиз шу тошдан чиройли қилиб ёзиб беринғ, – дедим. Кейин улар ҳам реклама қилиб беришимни илтимос қилдилар. Рекламани пули, уят бўлса ҳам айтаман, жуда баракали бўлди. Ўзи кўп пул эмас, лекин баракали бўлди. Кўп пул ишлатаман, баракаси бўлмаган. Онам, балки шу қиз келин бўлар, – дедилар. Балки турмушга чиққандир деб ўйлаб, бу масалани онамнинг ўзига топширдим. Шу тарзда бир йил дўстлашдик, кўнглимни овладилар».