Янгиликлар

«Аямдан жуда қўрққанман». Мадина Мумтоз «ГАИ»лардан қочгани ҳақида айтиб берди

У ўша пайти «Toyoto Yaris» машинасни бошқарган

«Аямдан жуда қўрққанман». Мадина Мумтоз «ГАИ»лардан қочгани ҳақида айтиб берди

Актриса, хонанда Мадина Мумтоз Instagram саҳифасида «ГАИ»дан қочгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, ўша пайти «Toyoto Yaris» автомашинасини бошқарган. Бу воқеа тўй хизматидан чиқиб, суратга олиш майдончасига шошиб кетаётган вақтида содир бўлган. Уни «ГАИ» ходимлари тўхтатган, бироқ хонанда шошaётгани учун тўхтамай ўтиб кетган. Кейин унинг орқасидан қувлашган. Мадина Мумтоз светофоргача қоча олган. Қўлга тушгандан кейин акаси етиб келган. Актриса ўша вазиятда онасидан жуда қўрққанини айтди.

«Худди шундай ‘Toyoto Yaris’ машинам бўларди. Дахшат бўлган. Адашмасам, 2010 йил эди. Тўй хизматидан чиқиб суратга олиш майдончасига шошиб кетётган жойимда ‘ГАИ’ тўхтатган. Тўхтамай ўтиб кетганман. Бир пайт ‘серена’ларини ёқиб қувлаган. Мен ҳам қочганман. Светофоргача қочганман. Хуллас, ‘Нега тўхтамадинг?’, дейишган. ‘Узр, кўрмадим’, деганман. Унда ‘Нега қочдингиз?’, деган. ‘Мен қочганим йўқ. Мени қувлаганингизни билганим йўқ. Бўлмаса тўхтардим’, дедим. У деди бу дедим. Бу деди у дедим. Охири машина жарима майдончасига кетди. Онамдан жуда қўрққанман. Акам етиб келган. Хуллас, жуда бир саргузаштларга бот ёшлик даврим», — дейди у.