Янгиликлар

«Ҳамон гўзал ва беғубор». Шаҳзода ўғли билан тушган янги суратни эълон қилди — фото

У суратни Instagram саҳигасига жойлаган

«Ҳамон гўзал ва беғубор». Шаҳзода ўғли билан тушган янги суратни эълон қилди — фото

Хонанда, актриса Шаҳзода, яъни Зилола Мусаева янги суратини эълон қилди.

Шаҳзода фотони шахсий саҳифасига жойлаган. Унга эса кузатувчилари кўплаб ижобий изоҳлар ёзиб қолдирган. Хусусан, улар хонанда ҳамон гўзаллигини, йиллар ўтсада ўзгармаганини, фарзанди ҳам жуда ёқимтой эканини ёзиб қолдирган. Шунингдек, яна айримлар унинг ижодини соғинганини, санъатга қайтишини интизор кутаётганини таъкидлаган. Бироқ Шаҳзода ҳеч бир изоҳга жавоб қайтармаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Instagram саҳифасида қандай косметикалардан фойдаланиши кўрсатган эди.

Унинг обуначилари кўп бора бу ҳақда сўраган. Актриса кузатувчиларига уй ҳолатида қандай косметик воситалардан фойдаланишини кўрсатишни ваъда берганини таъкидлаган. Хонанда «Babor» брендидан юзни тозалаб, пораларни ёпувчи воситадан фойдаланади. Шунингдек, у «LA MER» косметик компаниясидан юз учун зардоб яъни «сыворотка»ни ишлатади. Шу билан бирга, актрисанинг юзни парваришлаш учун ишлатадиган воситалари орасида «Hyalogy» брендининг нархи ўртача 120 долларлик маҳсулотлари ҳам мавзуд.

«Қизлар, ваъда қилганимдек, менинг уйдаги юз парваришим», — дейди хонанда.