Стиль

Шаҳзода қандай косметикалардан фойдаланишини кўрсатди — фото

Унинг обуначилари бу ҳақда кўп сўраган

Шаҳзода қандай косметикалардан фойдаланишини кўрсатди — фото

Хонанда, актриса Шаҳзода Instagram саҳифасида қандай косметикалардан фойдаланиши кўрсатди.

Унинг обуначилари кўп бора бу ҳақда сўраган. Актриса кузатувчиларига уй ҳолатида қандай косметик воситалардан фойдаланишини кўрсатишни ваъда берганини таъкидлаган. Хонанда «Babor» брендидан юзни тозалаб, пораларни ёпувчи воситадан фойдаланади. Шунингдек, у «LA MER» косметик компаниясидан юз учун зардоб яъни «сыворотка»ни ишлатади. Шу билан бирга, актрисанинг юзни парваришлаш учун ишлатадиган воситалари орасида «Hyalogy» брендининг нархи ўртача 120 долларлик маҳсулотлари ҳам мавзуд.

«Қизлар, ваъда қилганимдек, менинг уйдаги юз парваришим», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоира Отабекова Шаҳзода билан муносабати узилганининг сабабини айтганди. Шунингдек, Шаҳзода нимадан куч олиши ҳақида гапирганди. Шу билан бирга, Лола отасининг уйи учун Шаҳзода билан судлашмаганини айтгани ҳақида хабар берилганди.