Янгиликлар

«Ҳаммамиз ўликмиз» корейс сериали юлдузи Ўзбекистонда ўтган болалиги ҳақида гапирди

Ушбу сериал Netflix'да машҳурликка эришган

«Ҳаммамиз ўликмиз» корейс сериали юлдузи Ўзбекистонда ўтган болалиги ҳақида гапирди

Асл келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган актёр, Netflix cтримингида машҳурликка эришган «Ҳаммамиз ўликмиз» сериали юлдузи Пак Соломон ўзининг Ўзбекистонда ўтган болалиги ҳақида гапирди.

Сериалда Ли Су Хёк ролини ўйнаган актёр мактабда зомби вируси тарқалганда синфдошларини ҳимоя қилишда етакчилик қилади. Актёр сериалнинг бутун дунё бўйлаб севиб томоша қилингани учун миннатдорчилик билдирган ва актёр сифатида юксалгани ҳақида айтган.

«Мен сериалнинг бутун дунё бўйлаб севиб томоша қилинганидан миннатдорман. Ўзим ҳам бир зумда жуда кўп севги ва эътиборга сазовор бўлдим. Мен ҳаммага актёр сифатида ўсганимни айтмоқчиман ва шунинг учун актёрликни янада яхши ўрганмоқчиман», — дейди актёр.

Бундан ташқари Ломон (актёрнинг тахаллуси) ўзининг келиб чиқиши ҳақида гапирган. У Ўзбекистонда туғилганини, бироқ ўзини корейс деб ҳисоблашини айтган.

«Ўзбекистонда туғилганим рост. Аммо мен корeйс халқиданман, шунинг учун мен ўзимни корейс деб ҳисоблайман. Мен Кореяда ўсганман ва шу ерда бошланғич, ўрта мактабларда ўқиганман, шунинг учун ўзимни бошқача ҳис қилганман, чунки мен кўп миллатли оиладан чиққанман», — дейди Пак Соломон.

Аввалроқ Кореянинг зомбилар ҳақидаги сериали ўзбекистонлик Пак Соломоннинг бош ролни ўйнагани айтилган эди.

Жабуний Кореянинг зомбилар ҳақидаги «Ҳаммамиз ўликмиз» сериали 28 январь куни экранларга чиққан. Ушбу фильм орадан кўп вақт ўтмай машҳурликка эришди. Премьерадан сўнг унда роль ўйнаган актёрлар фаолияти билан ҳам кўпчилик қизиқа бошлади. Шунда Пак Соломон асли ўзбекистонлик экани аниқланган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lomon 991111 (@lomon991111)

Актёр сериалда Ли Су Хёк ролини гавдалантирган. Пак Соломон 1999 йилда 11 ноябрда Ўзбекистонда туғилган. Унинг оиласи кўп ўтмай Россияга кўчиб кетади. У ерда 5 синфгача ўқийди. Ундан кейин яшаш жойини Жанубий Кореяга алмаштиради.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lomon 991111 (@lomon991111)

Ломон илк марта 2014 йилда «Юз йиллик келин», «Тўрт афсонавий жодугар» сериалларида суратга тушган. «Қасос дафтари» сериалида Чжи Хун ролини ижро этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lomon 991111 (@lomon991111)